Жавоб юриши: энди Huawei компанияси АҚШ ҳукуматини судга беряпти!

  •   DiMaX
  •  892
  •  05.03.2019 10:39

Жавоб юриши: энди Huawei компанияси АҚШ ҳукуматини судга беряпти!

АҚШ ҳукумати мамлакат ҳудудида Huawei маҳсулотларини тақиқлаб, компанияга қарши чоралар қўллаб келаётир. Жумладан, ўтган йилнинг 1 декабрь куни АҚШ талабига биноан, Канаданинг Ванкувер шаҳрида Huawei молиявий директори Мэн Ваньчжоу ҳибсга олинган эди.

ЎҚИНГ: Трампдан Хитойга “жавоб”: энди у Huawei ва ZTE ускуналарини сотиб олишни таъқиқлайди.

NY Times нашрига кўра, Huawei компанияси бунга жавобан АҚШ ҳукумати устидан судга даъво аризаси киритмоқчи. Шу йўл билан у ўзига нисбатан эълон қилинган жиноий ишлар, жарималар ва тақиқлардан халос бўлмоқчи.

Айтиш керакки, АҚШ Адлия вазирлиги Huawei’ни бир қатор қонун бузилишлари эҳтимолларига кўра жаримага тортган. Жумладан, хитойлик техногигантни T-Mobile компаниясининг интеллектуал мулкини ўғирлашда, санкцияларга қарамасдан Эрон билан ҳамкорлик қилишда ҳам айблашяпти. Huawei молия директори Менг Ваньчжоу эса Канададаги ўз уйида ҳибсда ушланмоқда.

АҚШ ҳукумати маҳаллий алоқа операторлари ҳамда провайдерларга Huawei ва ZTE телекоммуникацион ускуналарини қўллашни тақиқлаган ва бошқа мамлакатлардан ҳам шуни талаб қилмоқда. Huawei эса ўз қурилмаларида жосуслик дастурлари ва чиплари йўқлигини исботлаб, суд йўли билан ушбу тақиқни бекор қилишга уринмоқда.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Huawei’га қарши курашаётган АҚШ энди унинг ёрдамига муҳтож!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!