Жазирамада смартфонингизни асраш учун бешта маслаҳат

  •   DiMaX
  •  1115
  •  24.06.2021 13:38

Жазирамада смартфонингизни асраш учун бешта маслаҳат

Ёз ойлари юртимизда жуда иссиқ кечади ва бу ҳолат электротехника жиҳозларига ҳам салбий таъсир кўрсатади. «Российская газета» нашри жазирамада смартфоннинг қизиб кетишига ва ишдан чиқишига йўл қўймасликнинг бешта оддий усулини тавсия этган.

ЎҚИНГ: iPhone бунақа жазирамага бардош беролмаслиги мумкин

  1. Смартфонни қуёшли жойда қолдирманг. Кишилар кўпинча томорқада ишлаётиб ёки соҳилда дам олаётиб, бирор қўнғироқни эшитмай қолмаслик учун телефонни ҳам ёнларига қўйиб қўйишади. Тўғридан-тўғри қуёш нурлари эса, аввало, аккумуляторнинг қизиб кетиши, охир-оқибатда тез ишдан чиқишига олиб келади. Қолаверса, ҳозир кўпчилик смартфонларда AMOLED-дисплейлар ўрнатилган ва улар қуёш нурида куйиши мумкин.
  2. Девайсингизни ғилофда сақламанг. Смартфон қуёшли жойда ётган бўлсаю, устига чехол ҳам кийдирилган бўлса, унинг қизиши янада тезлашади. Айниқса, тўқ рангли ғилофлар қуёш нурини ўзига анча кўп ютади.

ЎҚИНГ: Смартфоннинг ишлаш муддатини қандай узайтириш мумкин?

  1. Смартфонни зўриқтириб қўйманг. Кўп ресурс талаб қилувчи вазифалар – ўйин ўйнаш, фильм томоша қилиш (айниқса онлайн режимда) ва ҳоказолар туфайли смартфон қизишини биласиз. Жазирама ҳаво шароитида эса булар унга қўшалоқ зарба бўлади, шу боисдан қуёшда тобланаётиб, смартфонда бу каби ишларни қилманг.
  2. Смартфонни қувватламанг. Телефонингиз зарядлаш жараёнида ҳам қизишини пайқаган бўлсангиз керак. Қуёш тушиб турган, ҳаво ўзи иссиқ бўлган жойда бу ишни қилиш ҳам ярамайди. Зўриқтириб ишлатиш ҳолатида бўлгани каби, бунда ҳам қурилмангиз ишдан чиқиши ёки камида унинг батареяси тўзиши турган гап.
  3. Алоқа сигнали паст бўлган жойларда смартфондан фойдаланманг! Гаджет бунақа ҳолатларда антенна излаб, аккумулятор қувватини одатдагидан кўпроқ сарфлайди; бундан ташқари, зарарли нурланишни ҳам кўпроқ таратади. Иссиқ ҳавонинг таъсири устига булар ҳам қўшилиб, девайсингиз шикастланиши ва ўзингизга ҳам зиён етказиши мумкин.

ЎҚИНГ: Батареяларнинг портлаши: сабаб ва оқибатлари, ҳимояланиш усуллари

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!