Жазирамани енгишда японлар ишлатадиган 9 та инновацион буюм

  •   DiMaX
  •  1039
  •  07.07.2021 11:59

Жазирамани енгишда японлар ишлатадиган 9 та инновацион буюм

Япония — шарқий экзотикаси, ноодатий ошхонаси ва ғайриоддий табиати билан саёҳатчиларни ҳайратга соладиган дунёнинг энг гўзал мамлакатларидан биридир. Тоғлар, вулқонлар, ўрмонлар ва дарёлар — буларнинг барчаси учта катта ва бир нечта кичик оролларда тўпланган. Японлар жуда серғайрат одамлар: улар ёз жазирамасини енгиллаштириш учун баъзи қизиқарли нарсаларни ўйлаб топганлар, деб ёзади Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Жазирамада смартфонингизни асраш учун бешта маслаҳат

Совитадиган енглар

Ёз бошланиши билан футболка ва майкалар мавсуми бошланади, аммо японларнинг ҳаммаси ҳам қуёшда қорайишни ёқтирмайди, шунинг учун улар жазирама кунлар учун антиқа енг ўйлаб топишган. Улар нафақат қўлларни ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади, балки совитиш таъсирига ҳам эга. Аёл ва эркаклар учун алоҳида енглар мавжуд бўлиб, юз ва бўйин учун бандана ҳам худди шу матодан тайёрланади.

Кийим учун совитадиган пуркагичлар

Бундай пуркагичлар аксарият дўконларда ва турли хил брендларда сотилади, аммо барчаси бир хил таъсир ва ялпиз ҳидига эга. Ушбу пуркагични билан кийим ички қисмига сепиб, муздаккина бўлиб оласиз. Аммо бу таъсир узоқ давом этмайди. Шунингдек, юз ва бўйинни совитадиган ҳўл салфеткалар ҳам бор.

Терлашга қарши наклейкалар

Улар икки хил бўлиши мумкин: қуйидаги расмда кўрсатилгандек кийимга ёпиштирилган ёки тўғридан-тўғри терига. Бу жуда кўп терлайдиган, лекин иссиқда ҳам тоза кўринишга эга бўлишни истаганлар учун айни муддао.

Елпиғичлар

Ушбу буюм Ўрта асрлардан бери ҳеч кимни ҳайратга солмай қўйган, аммо Японияда елпиғичларлар шу қадар машҳурки, уларни исталган жойдан сотиб олишингиз мумкин. Бундан ташқари, унинг жуда кўп турлари мавжуд: арзонроқ қоғоз елпиғичлардан тортиб қўлда тикилган каштали қимматбаҳо ипаклиларига қадар. Бундай буюм нафақат иссиқда нажот, балки саёҳатдан уйга қайтгандан кейин ҳам эсдаликка айланади.

Қўл вентиляторлари

Елпиғичларни японларнинг кекса авлоди фойдаланишни маъқул кўрсалар, ёшлар инновацион усулларга интилишади ва қўл вентиляторларини сотиб олишади. Тиқилинч транспортда ёки идорада улар жуда қўл келади. Кичик болалар иссиқда ноқулайлик сезмаслиги учун болалар аравачалари учун кўчма вентиляторлар ҳам мавжуд. Қурувчилар учун ҳам мини вентиляторли махсус курткалар ишлаб чиқарилади.

Совитадиган сочиқлар

Бундай сочиқларни совуқ сувда намлашнинг ўзи кифоя, сувни шимиб олган сочиқ совуқни узоқ вақт ушлаб, танани салқинлантиради. Машғулот ва сайр пайтида ушбу сочиқлар ўрнини ҳеч нима босолмайди. Улар кийимларни ҳўл қилмайди, оддий шарфга ўхшаш бўлади.

Салқинлик берувчи ниқоблар

Ҳозирда ушбу буюмсиз кўчага чиқиб бўлмайди, бутун дунёда қишда ҳам, ёзда ҳам ҳамма ниқоб кийишга мажбур. Аммо Японияда сочиқлар сингари сувда намлаш мумкин бўлган ниқоблар ихтиро қилинган: у ҳўл бўлмайди, лекин салқинлик беради. Бундан ташқари, бундай ниқобларда нафас олиш қулай, материал тузилиши ҳам терни ютишга имкон беради.

Музлатилган ичимликлар

Деярли ҳар бир дўконда музлатилган сув, шарбат ёки алкоголсиз ичимликлар сотилади. Уларни сайр қилганда олиб юриш қулай, ичимликни 2-3 соат ўтгач, муздан тушгандагина ичиш тавсия қилинади.

Ҳайвонлар учун совитувчи гиламчалар

Ҳайвонлар ҳам иссиқдан азият чекади, айниқса, улар уй шароитида бўлса ва тор квартираларда яшаса. Аммо японлар бунинг йўлини ҳам топишган: улар нафақат ҳар хил ўлчамдаги совитувчи гиламчаларни, балки ит ва мушуклар учун нимчаларни ҳам таклиф қилишади. Бундай кийимлар сув билан намланади ва ҳайвонга кийдирилади.

ЎҚИНГ: Янги – «ONLIME» тариф режаси: жазирама ёзда салқинланиб олинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!