Жефф Безос ташлаган беш қадам ёки Amazon қандай қилиб 1 триллион долларлик компанияга айлангани ҳақида

  •   Saroy
  •  2624
  •  10.10.2018 10:21

Жефф Безос ташлаган беш қадам ёки Amazon қандай қилиб 1 триллион долларлик компанияга айлангани ҳақида

Amazon фаолиятини 1994 йилда китоб савдоси билан бошлаган эди, куни кеча эса  компания  бозор қиймати 1 триллион долларга етган (ҳозир бироз оз) дунёдаги учинчи бизнес тузилмага айланди. 2018 йилда Amazon асосчиси ва дунёдаги энг бой кишилардан бири Жефф Безос давлатини  67 млрд долларга кўпайтириб олди. Унинг бойлиги  ҳар соатда тахминан 8 миллион долларга ортмоқда. Айни пайтда тадбиркорнинг жами бойлиги  167 миллиард долларни ташкил этади. Энди у сайёрамиздаги энг кўп пули бор бизнес одамлари орасида еттинчи ўринга чиқиб олди.  Google асосчиси Ларри Пейж ва Сергей Брин ҳам энди рўйхатда Безосдан ортда бормоқда. Савол туғилади,  Amazon компанияси ва унинг асосчиси ниманинг эвазига бундай муваффақиятга эришди?

Узоқни кўриш иқтидори

Bloomberg’нинг ёзишича,  Amazon компаниясининг муваффақиятига Бзоснинг узоқни кўзлаб фикр юритиши, стратегик йўналишларни тўғри танлаши ҳамда келажакда нима трендга айланишини олдиндан билиш иқтидори асос бўлган. Масалан, у интернет орқали савдо қулайлигини олдиндан англаб етган. «Агар сиз, 3 йиллик истиқболни кўзлаб  бир иш қилаётган бўлсангиз, у ҳолда сиз кўп сонли одамлар билан мусобақалашаётган бўласиз. Агар етти йиллик истиқболни кўзлаб сармоя жалб қилаётган бўлсангиз, у ҳолда сиз оз сонли рақобатчилар билан мусобақалашаётган бўласиз», — деган эди Безос 2011 йилда берган интервьюсида.

ЎҚИНГ:Безос, Гейтс, Марк — улар ниманинг орқасидан шунча тез бойимоқда?

Безоснинг стратегиясига тўлиқ баҳо бериш учун, инвесторларга ҳам анча вақт керак бўлди. Компаниянинг акция нархи сўнгги пайтда кескин ошиб бормоқда. Бунга,  Безос бундан 10 йил аввал қабул қилган бир нечта қарорлар асос бўлди. Хўш, у қандай қарор эди?

1. Онлайн-дўкон  ассортиментини кенгайтириш

Бизнесни китоб савдосидан бошлаган Безос интернетнинг анъанавий дўконлардан устунлик томонларини ҳаммадан олдин кўра олди. Дастлаб у  ассортиментни мусиқа ва фильмлар билан  бойитди, сўнгра эса уйинчоқлар ва электроника маҳсулотларини ҳам қўшди.

2. Amazon’нинг  маркетплейсга айланиши

2001йилда Amazon ўзининг  маркетплейсини ишга туширди ва ассортиментини мустақил сотувчиларни жалб қилиш (албатта, маълум миқдорда ҳақ эвазига) эвазига кенгайтира бошлади.  Ҳозирда сайт орқали амалга оширилаётган савдонинг ярмидан кўп қисми Маркетплейсга тўғри келади. Кўпчиллик сотувчилар эса молларини сақлаш, қадоқлаш ва етказиб бергани учун Amazon’га қўшимча ҳақ тўлайди. Бу эса Amazon’га  харид қилмай туриб, яъни пул сарфламасдан  кўп миқдорда мол таклиф қилиш имконини беради. Бу унинг чакана савдо билан шуғулланаётган Walmart’га ўхшаш рақобатчилар олдида асосий устунлигидир. Айни пайтда, Walmart  ҳам ўзининг маркетплейсини яратмоқда.

ЎҚИНГ:Amazon раҳбари нега бу баландликда шиша синдирди?

3. Amazon Web Servicи

2006 йилда Безос Amazon Web Service  булутли веб-сервис платформасини ишга тушириб, ўзининг узоқни кўра билиш қобилиятини яна бир бор намойиш қилди. Онлайн орқали харид қилувчилар сафи борган сари кенгайиб борар экан, у билан бирга бизнес ҳам, IT-инфратузилмалари ҳам  уни шунчаки Amazon’дан   ижорага олмоқда.  Айни пайтда Amazon булутли ҳисоблаш бозорида карвонбошилик қилмоқда. Компания ҳозирда кўраётган  даромадининг ярмидан кўпини  AWS  орқали топмоқда.

4.  Prime’га обуна бўлиш

Дарвоқе, Bloomberg’нинг таъкидлашича, Amazon муваффақиятининг асосий сабаби  2005 йилда ишга туширилган  Prime лойиҳаси ҳамда унга  обуна бўлишдир. Обуна бўлиш баҳоси бир йилга 119  доллар. Ушбу лойиҳага обуна бўлганларга  турли бонуслар кўзда тутилган,  масалан, харидни етказиш учун ёки Amazon яқинда сотиб олган  Whole Foods’даги дисконтларни айтиш мумкин.  Айни пайтда  Prime’да  компаниянинг 100 миллиондан ортиқ обуначиси бор. Ҳар ёзда Amazon Prime’га обуна бўлган харидорлар учун  арзонлаштирилган товарлар савдосини ташкил этади — уни «июлдаги Рождество», деб ҳам аташади. Бундай арзонлаштирилган товарлар савдоси бренднинг машҳурлигини янада оширади ва нархи туширилган молларни қидириб юрган янги  харидорларни ўзига жалб этади.

ЎҚИНГ:Forbes: Amazon асосчиси йилнинг энг омадли миллиардери

5. Amazon гаджетлари

Financial Times Amazon’нинг ҳал қилувчи қарорларидан бири, Amazon Kindle ҳамда  Amazon Alex «ақлли» колонкасини чиқаргани бўлди, деб ҳисоблайди. Бундан аввал компания ўзининг Fire смартфонини чиқарганди, лекин смартфон бозорда  муваффақият қозонмади.

Таҳдидлар

Amazon’нинг ривожланишини тўхтатиб қоладиган таҳдидлар мавжудми?  Бу борада  Bloomberg бир нечта таҳдидларни санаб ўтди. Масалан,  АҚШда бозорнинг монополлашуви  билан боғлиқ ҳавотирнинг ортиб бораётгани ҳамда АҚШдан ташқарида Amazon’нинг клонларини ташкил этиш ғоялари шулар жумласидандир.

ЎҚИНГ:Amazon ўз маҳсулотлари дронларда етказиб бермоқчи

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.