JerryRigEverything энг мустаҳкам смартфонни эълон қилди

  •   Saroy
  •  1285
  •  06.06.2018 10:16

JerryRigEverything энг мустаҳкам смартфонни эълон қилди

Гарчи, Nokia 7 Plus шу йилнинг февраль ойида MWC 2018 конференция доирасида намойиш қилинган бўлса-да, у смартфонларнинг мустаҳкамлигини синаб кўрадиган қаттиққўл эксперт – JerryRigEverythin’нинг  қўлига энди келиб тушди. Бекорга эмас экан.

Nоkia 7 Plus экранини Gorilla Glass 3 шишаси ҳимоялайди. У тирналишларга чидамлилиги жиҳатидан Gorilla Glass 5’ дан асло қолишмайди. Бармоқ излари сканери осон тирналади, лекин бу, унинг фаолиятига асло таъсир қилмайди. Аммо асосий камераларнинг юзасидаги шиша ҳам,  метал каркас ҳам жуда мустаҳкам экан, уларни тирнаб бўлмади.

ЎҚИНГ: Nokia’ дан ўзига хос совға: мақбул нархда

Олов билан синаб кўрилгандан кейин, дисплейда доғ пайдо бўлди, бироқ бир неча сониядан кейин пексиллар ҳайратланарли равишда қайта тикланди.
Энг жиддий синов, бу смартфонга жисмоний куч ишлатиш бўлди. Блоггер қурилмани қайиришга уриниб кўрди, беҳуда куч сарфлаётганини тушунгач, қўлида  энг мустаҳкам аппаратларнинг бири турганини тан олишга мажбур бўлди.  

Шу боис, 7 Plus’ни  мустаҳкамлиқ борасида Nokia «ғиштларининг» муносиб издошлари экан, деб бемалол айтсак бўлади.

ЎҚИНГ: Nokia X6 – илк партия ўн сонияда сотилиб кетди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!