JerryRigEverything видеорейтинги: 2019 йилнинг энг, энг, энг... смартфонлари

  •   DiMaX
  •  2256
  •  14.01.2020 13:17

JerryRigEverything видеорейтинги: 2019 йилнинг энг, энг, энг... смартфонлари

«Қурилмаларни қийновчи» Зак Нельсон (Zach Nelson) смартфонлар дроп-тестлари, уларнинг ичини очиб кўришлар йўналиши бўйича энг машҳур видеоблогерлардан бири ҳисобланади. У ўзининг JerryRigEverything каналида кўплаб телефонларнинг мустаҳкамлик тестларни эълон қилган.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Xiaomi’нинг энг қиммат флагманини букиб, тирнаб, ёндириб синаб кўришди!

JerryRigEverything ҳар хил моделларни синаб кўриб, 2019 йилнинг энг мустаҳкам, энг инновацион ва энг таъмирга яроқли смартфонларини эълон қилди. Унга кўра, ўтган йилги оммабоп телефонлар орасида Google Pixel 3a энг таъмирга яроқлиси экан. Таъмирга энг яроқсиз смартфон сифатида эса у дунёдаги илк букламафон – Royole Flexpai моделини айтган. Шунингдек, замонавий iPhone’ларнинг ҳам таъмирга яроқсизлигини эслаб ўтган.

Зак Нельсонга кўра, 2019 йилнинг энг инновацион смартфони – орқа панелида ҳам иккинчи экранли Nubia Z20 экан. Шунингдек, влогер проекторли Blackview Max 1 смартфони ҳамда Galaxy Fold букламафонини ҳам тилга олиб ўтган.

Энг чиройли смартфон номинациясида Samsung Galaxy A80 эътироф этилган, аммо у «ички томонидан» энг кўркам эканлиги айтилган. Xiaomi корпорацияси «ёнғоқчақар» дея роса мақтанган Redmi Note 7 моделини Зак аввал синаб кўргани видеосини эълон қилгандик. Влогер бу гал ҳам унинг энг зарбага чидамсиз смартфонлардан бири, дея эълон қилди! Pixel 4 XL ҳам энг чидамсизларидан бири экан, лекин қизиғи – энг мустаҳкам дея Google’нинг бошқа бир, тағин нисбатан арзон – Pixel 3a смартфони эълон қилинган!

Айтиш керакки, юқоридаги берилган баҳолар – Зак Нельсоннинг субъектив фикридир; амму влогер уларни ўз тажрибалари асосида чиқарган.

ЎҚИНГ: JerryRigEverything энг мустаҳкам смартфонни эълон қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!