JerryRigEverything: «Xiaomi’нинг энг мустаҳкам смартфони – айни мана шу ўрта нархли модели бўлади!» (+видео)

  •   DiMaX
  •  2783
  •  11.03.2020 09:12

JerryRigEverything: «Xiaomi’нинг энг мустаҳкам смартфони – айни мана шу ўрта нархли модели бўлади!» (+видео)

Xiaomi компанияси ўтган йил ноябрнинг бошида Mi Note 10 смартфонини тақдим этган эди. Ушбу модел аслида Xiaomi CC9 Pro’нинг халқаро бозорга мўлжалланган талқини ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Ўз эгаларини рози қилган ТОП-10 смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил февраль)

«Қурилмаларни қийновчи» видеоблогер Зак Нельсон (Zach Nelson) ўзининг JerryRigEverything каналида кўплаб телефонларнинг мустаҳкамлик тестларни эълон қилган. Ниҳоят, унинг қўлига Xiaomi Mi Note 10 ҳам етиб келди ва влогер бу девайснинг қанчалик мустаҳкамлигини синаб кўриб, натижасини эълон қилди.

Маълум бўлишича, мазкур смартфоннинг дисплейига ўрнатилган бармоқ изи сканери ҳатто экран шишаси тирналган ҳолатида ҳам аъло даражада ишлар экан. Букиш тестига келганда, Зак Нельсоннинг ўзи ҳам ҳайратга тушди: Mi Note 10’ни букиш ёки синдириш қийин экан!

Охир-оқибатда видеоблогер Mi Note 10’га тан берди ва уни Xiaomi’нинг энг мустаҳкам смартфони, деб эълон қилди.

Айтиш керакки, Xiaomi Mi Note 10 модели Ўрта нархли энг зўр Android-смартфонлар бўйича AnTuTu’нинг январь рейтингида иккинчи ўринни, февраль рейтингида эса тўртинчи ўринни олган. Ушбу смартфонни акция доирасида 15 мартгача чегирма билан харид қилиш имкони ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: JerryRigEverything видеорейтинги: 2019 йилнинг энг, энг, энг... смартфонлари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.