Жеймс Бонд дамини олсин: Хитойнинг жосус микрочиплари АҚШ компанияларининг серверига ўрнатилган экан

  •   Saroy
  •  897
  •  05.10.2018 13:02

Жеймс Бонд дамини олсин: Хитойнинг жосус микрочиплари АҚШ компанияларининг серверига ўрнатилган экан

Bloomberg нашрининг тарқатган маълумотларига қараганда, хитойлик жосуслар америкалик қарийб 30 дан зиёд компаниянинг серверларига кириб борган, жумладан ҳукуматга хизмат кўрсатаётган  Apple ва Amazon компанияларнинг серверларига ҳам. Ушбу компанияларнинг серверларига жосуслик йўли билан микрочиплар ўрнатилган. Хабарда айтилишича, бундай ҳужум американинг Super Micro Computer Inc (қисқача Supermicro) компанияси орқали уюштирилган.

Ушбу операция, давлат даражасидаги аппаратураларни бузиб киришнинг ёрқин мисоли бўла олади. Хитой қуролли кучлари қисмларининг бири мамлакат ишлаб чиқарувчиларини АҚШга жўнатаётган серверларга микрочип ўрнатишга мажбурлаган.  Чиплар гуруч катталигида бўлиб, ускуналарни назорат қилган, “троян” дастурий кодини киритиб маълумотларни саралаган.

ЎҚИНГ:HP ноутбукларида жосус бор экан!

Нашрнинг ёзишича, Amazon ва Apple ички текширув ўтказганидан кейин ушбу хуфёна ҳужумни аниқлаган ва бу ҳақда АҚШ ҳукуматига маълум қилган. Аммо, ҳозирча Amazon ҳам,  Apple ҳам Bloomberg тарқатган ушбу маълумотларни қатъиян  рад этмоқда.

Америка разведкасининг собиқ ходимларидан бири ушбу ҳолатга изоҳ берар экан, ўзининг қамрови жиҳатидан “ҳужум худди бутун дунёга қилинганидек” туюляпти дейди. Хабарда айтилишича, микрочипларни қўйишдан кўзланган мақсад АҚШ мудофаа вазирлиги серверидаги маълумотларни қайта ишлаш марказини назорат қилиш бўлган. Шунингдек, МРБнинг учувчисиз учириладиган қурилмалари операторлари ҳамда Ҳарбий денгиз флоти кемаларининг борт тармоқлари ҳам жосуслик нишонида бўлган.  Жами 30 дан зиёд компания, жумладан давлат буюртмаларини бажарадиган фирмалар ва битта йирик банк ҳам ҳужум қурбонига айланибди.

ЎҚИНГ:Apple компьютерларини жосусликда айблашяпти

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.