ЖИДДИЙ ЖАНГ: Snapdragon 865 vs Apple A13 Bionic! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1894
  •  17.12.2019 15:21

ЖИДДИЙ ЖАНГ: Snapdragon 865 vs Apple A13 Bionic! (+«жонли» видео)

Qualcomm компанияси яқинда Snapdragon 865 флагман процессорини намойиш қилган эди. AnTuTu бенчмарки уни синовдан ўтказиб, самарадорлик бўйича рекордчи эканлигини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Ўн йилликнинг энг муҳим юзта гаджети рейтинги: етакчи – салкам ўн йиллик смартфон!

Мутахассислар кейинги йилда асосий флагманларнинг «электрон юраги» бўлиши кутилаётган Snapdragon 865 чипсетини асосий рақобатчилари билан таққослаб синаб ҳам кўришди. Бунинг учун Qualcomm тақдим этган эталон смартфон 5,9 дюймлик дисплей, 12 ГБлик тезкор ҳамда 128 ГБлик ички хотирага ва, табиийки, Snapdragon 865 процессорига эга. Тестлар қурилмаларнинг автоном ишлаш вақтига эмас, балки самарадорлигига эътибор берилган ҳолда ўтказилган.

AnTuTu синовида Snapdragon 865 рекорд даражада – 540 000 балл олди: бу натижа бозордаги ҳар қандай процессор, шу жумладан A13 Bionic кўрсаткичларидан ҳам юқори.

Лекин бошқа бенчмаркларда синовлар натижалари ўзгачароқ: Geekbench 5 сервисида Snapdragon 865 якка ядроли тестда 935, кўп ядролисида эса 3450 балл олган. Бу имтиҳонда A13 Bionic чипсетининг баҳолари эса тегишлича 1334 ва 3480 баллга тенг.

ЎҚИНГ: Энг тезкор саккизта янги смартфон (Master Lu рейтинги, 2019 йил декабрь)

Speed Test GX 2.0 синовида Snapdragon 865 тезкорроқ чиқди – 36,6 сония; бунда Apple A13 Bionic натижаси 40 сонияга, Snapdragon 855 натижаси эса 45,3 сонияга тенг:

Эслатиб ўтамиз: юқорида кўрсатилган натижалар бозорга чиқариладиган бирор аниқ смартфон модели эмас, балки Qualcomm тайёрлаган намунавий прототип қурилмага тегишли. Snapdragon 865 процессорли илк флагман смартфонлар келаси йилнинг бошида тақдим этилиши кутилаётир.

ЎҚИНГ: Xiaomi «дамини олсин» – Snapdragon 865 чипли смартфонни ундан аввал бошқаси чиқаряпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!