Жиддий жиноят: Пластик картангиздаги пулни банкдагилар ҳам ўғирлаши мумкин!

  •   DiMaX
  •  2208
  •  20.03.2019 09:44

Жиддий жиноят: Пластик картангиздаги пулни банкдагилар ҳам ўғирлаши мумкин!

Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги банклардан бирида ўтказилган текширув жараёнида «қинғир ишнинг қийиғи» чиқиб қолди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб «Халқ сўзи» нашри хабар берди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда кибертовламачилар қўлга тушди. Улар пластик карталардан пул ўғирлаш билан шуғулланган

Банкнинг бир гуруҳ мансабдор шахслари ушбу банк мижози ҳисобланган 15 нафар фуқаронинг банк пластик карточкаларидан 2 йил давомида жами уч миллион сўмдан ортиқ пулларини, уларнинг логин ва паролларидан фойдаланган ҳолда талон-тарож қилиш йўли билан ўғирлаб келганликлари аниқланган. Тергов манфаатларидан келиб чиққан ҳолда банк номи ва гумондорлар исми ошкор қилинмаган.

Мижоз ишончини оқлай олмаган юқоридаги банк ходимларига нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Пластик карточка йўқолса нима қилиш кераклигини биласизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!