Жиноят ва жазо: Apple 27 миллион доллар жарима тўлайди

Жиноят ва жазо: Apple 27 миллион доллар жарима тўлайди

Франция давлат ташкилоти DGCCRF (Générale de la concurrence, de la consommation et de la répression des - Рақобат бўйича саволлар, истеъмолчи ишлари ва фирибгарликка қарши кураш билан шуғулланиш бошқармаси) Apple 27.4 миллион доллар (25 миллион евро) миқдорида жарима тўлашини маълум қилди.Бу iOS қурилмаларининг янгиланиши билан боғлиқ. Чунки iOS янгиланиши эски қурилмалар фаолиятини чеклаб қўйган. Компания, шунингдек, бир ойлик муддат давомида бу жараён учун ўз веб-сайтига изоҳ жойлаштириши керак.

Бир неча йил олдин, Apple iOS (10.2.1 ва 11.2) учун янгиланиш чиқарганди, бу янгиланиш қурилмалар учун янги “хусусиятни“ тақдим этган. Унга кўра, агар батарея вақт ўтиши билан асл қувватини йўқотадиган бўлса, Apple'нинг дастурий таъминоти батарея тез энергия сарф қилмаслиги учун қурилма ишини сунъий равишда камайтиради. Бу қурилма ичидаги қувват узилишларга сабаб бўлиши ва қурилма тўсатдан ўчиб қолиши ҳам мумкин.

Техник нуқтаи назардан, ушбу функция оқилона ғоя бўлсада, Appple баъзи қурилмаларда ишлаш тезлиги чекланиши тўғрисида фойдаланувчиларга хабар бермасликка қарор қилган. Компания кейинчалик узр сўраган ва “Battery Health“ деб номланган янги функцияни тақдим этган, бу функция батареянинг максимал ҳажмини ва қурилманинг максимал кўрсаткичларини текширишга имкон беради.Муаммо шунда эдики, кўплаб фойдаланувчилар қурилма “тўлиқ зарядланган“ ҳолатда ҳам секинроқ ишлаётганини сезишган. Аммо улар батареяни алмаштириш бу муаммони ҳал қилишини билишмаган. Баъзи фойдаланувчилар эса смартфонлари жуда яхши ишлаётганига қарамасдан, iPhone сотиб олишган ва пулига куйишган.

DGCCRF, шунингдек, iPhone фойдаланувчилари дастурий таъминотни олдинги версиясига қайтара олишмаслигини таъкидлайди, яъни iPhone фойдаланувчилари қурилма фаолиятини пасайтирувчи ушбу “хусусият“ни олиб ташлаш имкониятига эга эмаслар.

Apple ўзингинг расмий веб-сайтида эълон қилган баёнотида қонунга зид ҳаракатини тан олиш ва 25 миллион евро миқдорида жарима тўлаш билан муаммони тўгрилашга рози бўлди.

ЎҚИНГ: Apple’нинг энг харидоргир гаджетлари ҳам коронавирусдан жабр кўряпти

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!