Жинқувар ҳақидаги жанговар ўйинни бепул ўйнаш учун олиб қўйишга улгуринг!

  •   DiMaX
  •  327
  •  13.11.2020 16:28

Жинқувар ҳақидаги жанговар ўйинни бепул ўйнаш учун олиб қўйишга улгуринг!

Ҳафтанинг якуни яқинлашиб, Epic Games Store сервиси яна битта ўйинни вақтинча бепул юклаб олиш имконини бермоқда. Бу – The Textorcist: The Story of Ray Bibbia номли жанговар экшен ўйиндир.

ЎҚИНГ: PUBG Mobile ўйинига Metro Exodus услубидаги янги харита ва режим қўшиляпти! (+видео)

The Textorcist: The Story of Ray Bibbia ўйини экзорцист (жинларни ҳайдайдиган мутахассис) саргузаштларига бағишланган. У иблисларнинг ғалаёнини бостиришга ва ўз ўтмишининг қоронғу сирларини очишга ҳаракат қилади. Бу ўйинда душманларга клавиатурада териладиган дуолар отиш орқали жанг қилишади.

2019 йилнинг февралида тақдим этилган бу ўйин матбуот томонидан илиқ кутиб олинган: Metacritic порталида унинг рейтинги 100 баллдан 78 баллга тенг. Геймерларга ҳам бу экшен маъқул келган – унга 10 баллдан 6 балл беришган.

The Textorcist: The Story of Ray Bibbia ўйинини кўчириб олиш учун Epic Games Store сайтидаги тегишли саҳифага мана бу ҳавола орқали ўтиб, «Получить» тугмачасини босасиз. Унинг бепул тарқатилиши 19 ноябрь куни, Тошкент вақти билан соат 20:00 гача давом этади. Шунгача олиб қўйсангиз, кейин истаган пайтда бепул ўйнайверасиз.

ЎҚИНГ: Экспертлар: «Ушбу 21 та оммабоп ўйинни смартфондан тезда ўчириб қутулинг!»

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!