Жиззах давлат педагогика институти расмий сайтида абитуриентлар учун янги интерактив хизмат ишга туширилди

Жиззах давлат педагогика институти расмий сайтида абитуриентлар учун янги интерактив хизмат ишга туширилди

Жиззах давлат педагогика институти 2016/2017 ўқув йили учун абитуриентларнинг тест имтиҳонлари бўлиб ўтадиган биносини аниқлаш бўйича янги интерактив хизматни ишга туширди, деб Uz24.Uz ёзмоқда.

Мазкур хизматдан фойдаланиш учун абитуриентлар ЖДПИнинг расмий веб сайтига ташриф буюришлари мумкин. Бунда мазкур интерактив хизматдан фойдаланувчилар  ўз исм, фамилия ва отасининг исмини киритган холда  гуруҳи, тест ўтказиладиган бино ва унинг манзили ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўлади.

Хизматга ушбу ҳавола орқали ўтиш мумкин. Аниқлашда муаммолар юзага келган тақдирда институтнинг эълонлар тахтасидаги маълумотлардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз жорий йилда тест синовлари институтнинг 2 та биносидан ташқари, 2та академик лицей, Жиззах шаҳридаги 21 та, Жиззах туманидаги 9 та мактаб ва 6 та  коллеж жами 40 та бинода ўтказилиши кутилмоқда. Институт қабул комиссияси томонидан 25 834  нафар абитуриентдан ҳужжат қабул қилинган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!