Жиззахда мактаб директорининг ўринбосари Telegram’даги ёзишмалари сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди

  •   DiMaX
  •  634
  •  03.04.2021 12:42

Жиззахда мактаб директорининг ўринбосари Telegram’даги ёзишмалари сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди

Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги умумтаълим мактабида директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган 35 ёшли Ҳ.М шу йилнинг 31 март, чоршанба куни 28 ёшли хотинини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда туман Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди раисига таяниб, «Xabar.uz» маълум қилди.

ЎҚИНГ: 14 ёшли TikTok-блогер қиз ногирон опасини ўлдириб қўйди

Хабар қилинишича, воқеа соат тонгги 4:30 атрофида, ижарада яшаб келаётган хонадонда содир бўлган. Аниқланишича, эр турмуш ўртоғи М.М.нинг Telegram мессенжеридаги ёзишмаларини ўқиб қолиб, ўрталарида жанжал келиб чиққан. Оқибатда Ҳ.М. уйнинг меҳмонхонасида ўткир тиғли ошхона пичоғи билан хотинининг чап бўйин соҳасига икки маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан тайинланган суд-тиббий экспертизаси ўтказилган ҳамда бирламчи хулосада М.М.нинг ўлимига бўйин соҳасида санчилиб-кесилган тан жароҳатидан кўп қон кетиши сабаб бўлгани келтирилган.

Ҳозирда жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди томонидан Ҳ.М.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

ЎҚИНГ: Қизлар ўсмирни пичоқлаб, қотилликни Facebook ва Instagram’да жонли эфирга узатиб мақтанишди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!