Жо Байден президентликнинг илк дам олиш кунларини набираси билан шу ўйинга бағишлади!

  •   DiMaX
  •  652
  •  18.02.2021 14:01

Жо Байден президентликнинг илк дам олиш кунларини набираси билан шу ўйинга бағишлади!

Дональд Трамп ўзининг президентлик фаолиятини якунлагач, бу лавозимни ундан Жо Байден қабул қилиб олганидан хабарингиз бор. Newsweek портали АҚШнинг янги раҳбари илк иш ҳафтасидан сўнг дам олиш кунларини қандай ўтказгани ҳақида ёзди.

ЎҚИНГ: Metacritic рейтинги: 2020 йилнинг энг зўр бешта ўйини (+видео)

Маълум бўлишича, кекса сиёсатчи дам олиш кунлари ўз набираси Наоми Байден билан бирга Mario Kart ўйнаган ва уни енгган. Бу пойгада мағлуб бўлганини Наомининг ўзи Instagram тармоғида ёзган.

Наоми ушбу виртуал ўйинда Arcade GP DX рулида бобоси билан беллашган. Қиз чап томонда ўтириб, малика Пич ролида ўйнаган. Президент эса ўнг ўриндиқдаги Луижи ролида мусобақага киришган.

Ўйинда Жо Байден ютганини ёзган невараси ҳазил тарзида қўшимча қилишича, давлат махфий хизмати ушбу беллашувда президентга яширинча ён босган.

Дарвоқе, яқинда биз Neuralink компанияси маймунга чип ўрнатиб, видеоўйинлар уни ўйнашга ўргатгани ҳақида ёзган эдик. Унинг раҳбари Илон Маск сўзларига кўра, чип шу йилдан инсонларда синаб кўрилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Бойлар ҳам ўйнайди: Илон Маскнинг севимли видеоўйинлари қайсилар?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.