Жони Айв Apple'дан расман кетди

Жони Айв Apple'дан расман кетди

Энди Жони Айв (Jony Ive) расмий равишда Apple'да ишламайди.

Apple компаниясининг кўп йиллик Бош дизайнери ёзда компанияни тарк этишини эълон қилганди, аммо эндиликда Apple компаниясининг Бош директорлар саҳифасидан унинг номи олиб ташланди.Айв LoveFrom фирмасига узоқ йиллик дўсти ва ҳамкасби Марк Ньюсон билан асос солган. Apple эса бу фирма мижози, шунинг учун Айв ва Купертино компанияси ўртасидаги иш юзасидан ҳамкорлик давом этади. Бироқ Айв ўрнига Apple янги Бош дизайнер тайинлаш-тайинламаслиги ҳозирча номаълум.

Жони Айвнинг Apple'дан кетиши компания янгича дизайндаги iPhone 12 ва эҳтимол, илк букламафони устида ишлаётган муҳим бир пайтга тўғри келди.

Apple сингари катта компаниялар, албатта, бундай ўзгаришларга олдиндан тайёргарлик кўриб қўйган бўлади. Лекин, барибир, Айвнинг бош-қошлигисиз чиқарилувчи маҳсулотлар, албатта, 1—2 йил танқид кўзи билан таҳлил қилинади, деб қўрқмасдан айтсак бўлади.

ЎҚИНГ: Huawei нега куракда турмайдиган сўзлар билан Apple’ни ҳақоратлади?