«Жонли» фото: Huawei Mate 20 камида тўртта камерали бўлади!

  •   DiMaX
  •  1046
  •  26.06.2018 14:41

«Жонли» фото: Huawei Mate 20 камида тўртта камерали бўлади!

Кўпчилик смартфонсозлар иккита модулли асосий камерага эга моделларни тақдим этаётган бир пайтда Huawei учта объективли бош камераси бўлган илк телефон – Huawei P20 Pro моделини намойиш этганди. Хитойлик техногигант бу билангина чекланиб қолмасдан, янада илгарилаб кетмоқчи, шекилли.

ЎҚИНГ: Расмий: Huawei P20 Pro — ҳайратомуз смартфон тақдим қилинди!

SlashLeaks ресурси эълон қилган «жонли» фотосуратдаги смартфон ҳали расман намойиш этилмаган Huawei Mate 20 модели бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Мана, уни бирга томоша қиламиз:

Кўриб турганингиздек, смартфон дисплейининг атрофида юпқа ромлар мавжуд, унинг тепа қисмида «ўйиқ» йўқ. Бунинг ўрнига, экран устида қўш объективли олд камера кўзга ташланади. Huawei Mate 20’нинг асосий камераси эса камида қўшалоқ бўлиши кутилмоқда – агарда учта модулли бўлмаса!

ЎҚИНГ: Тўртта бош камерали Huawei Mate 20 видеосини кўрамиз!

Айтиш керакки, яқинда бўлиб ўтган CES Asia 2018 анжуманида қатнашган Huawei компанияси вакили Mate 20 туркумининг жорий йил октябрида тақдим этилишини айтган.

Huawei Mate 20 корпуси ва экранининг ўлчамлари ҳозирча номаълум. Mate 10 моделининг дисплейи эса диагоналига 5,99 дюймни ташкил этади. Янги туркумда LCD-экран ўрнига OLED-дисплей қўлланиши эҳтимоли юқори.

Аввалроқ тарқалган хабарларга қараганда, Mate 20 ҳамда Mate 20 Pro моделлари Huawei’нинг янги – Kirin 980 процессори ҳамда 6 гигабайтлик тезкор хотира базасида ишлайди. Mate 20 Pro талқини 6.9 дюймлик OLED-дисплейга эга бўлиши кутилаётир. Бундан ташқари, флагманнинг премиал – Porsche Design версияси ҳам чиқарилади.

ЎҚИНГ: Янги рекорд: йилнинг энг тезкор смартфони AnTuTu’да 356 918 балл тўплади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!