«Жонли» фото: Xiaomi ходими камераси корпусдан чиқувчи, SD 855 чипли Redmi флагманини «сотиб қўйди»!

  •   DiMaX
  •  1316
  •  15.04.2019 12:04

«Жонли» фото: Xiaomi ходими камераси корпусдан чиқувчи, SD 855 чипли Redmi флагманини «сотиб қўйди»!

Redmi бренди қудратли Snapdragon 855 процессори базасида ҳамёнбоп смартфон чиқариши маълум. Шу ой бошида корпорация раҳбари ўша модел билан «қўлга тушган», кейин унинг Redmi Pro 2 деб номланиши айтилган. Лекин бу моделнинг номланишидан ташқари дизайни, хусусан, олд камераси тузилиши борасида ҳам икки хил маълумотлар тарқалган.

ЎҚИНГ: Snapdragon 855 чипли арзон Redmi 855 (ёки Redmi Pro 2) илк «жонли» видеода: дактилоскоп ва олд камераси кутилганидан бошқача!

Яъни, дастлаб Redmi Pro 2 номли мазкур моделда олд камера корпуснинг юқори қиррасидан чиқадиган бўлиши, дактилоскопи эса дисплейга жойланиши айтилган эди. Кейинчалик эълон қилинган видеода эса ушбу хусусиятларга эга бўлмаган смартфон «жонли» кўрсатилган. «Redmi 855» деб аталганига қараганда, бу ўша – SD 855 (Qualcomm Snapdragon 855) чипли модел бўлиши керак.

Аммо Xiaomi бундан бошқа, юқорида таъкидланган юксак жиҳатларга эга яна бир Redmi флагманини ҳам тайёрлаган кўринади. Sudhanshu1414 никли машҳур инсайдер Twitter’да унинг «жонли» расмини эълон қилди:

Хабарга кўра, ушбу суратни дастлаб Weibo ижтимоий тармоғига Xiaomi янги маҳсулотлар бўлими раҳбари Ван Тен Томас (Wang Teng Thomas) юклаган. Кейин у ўз хатосини англаб қолиб, тезда ўз аккаунтидан бу расмни олиб ташлаган, лекин унгача фойдаланувчилар кўчириб олишга улгуришганди.

ЎҚИНГ: Диққат: барча Xiaomi смартфонларида жиддий хавф борлиги аниқланди!

Гувоҳи бўлиб турганингиздек, смартфон корпусининг юқори қиррасида 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқишидан ташқари, корпус ичидан чиқувчи камера механизми ҳам мавжуд. Манбаларга кўра, бу ўша – Snapdragon 855 процессорига эга Redmi флагмани бўлади.

Лекин аввалроқ эълон қилинган яна бир суратда унинг камераси ўртароқдан чиққан ва қулоқчин тирқиши йўқ эди:

Ким билади, балки «хитойча Apple» энг зўр чипни Redmi бренди остидаги иккита (балки ҳатто учта!) моделида қўллаётгандир. Улардан бири Redmi Pro 2, иккинчиси эса Redmi 855 деб номланаётган бўлса ҳам ажабмас.

Афсуски, ҳозирча бу моделларнинг тақдимот ва сотув санаси маълум эмас. Айрим русумлардаги Xiaomi телефонларини эса 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi еттита русумдаги Redmi смартфонларини қўллаб-қувватлашни тўхтатди

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!