Жонли мулоқотни хуш кўрувчилар учун янги тариф режаси чиқди

  •   DiMaX
  •  1329
  •  17.10.2020 07:50

Жонли мулоқотни хуш кўрувчилар учун янги тариф режаси чиқди

Билайн мобил алоқа оператори шу ойнинг бошида оммабоп тарифини, 12 октябрдан чексиз интернетли тўпламларини бекор қилган эди. Куни кеча эса бу компания яна битта арзон тариф режасини ёпиб қўйган.

ЎҚИНГ: Оператордан ҳар куни бонусларга эга бўлинг!

Beeline сайтидаги расмий хабарга кўра, компания янги «ALLO» тариф режасини тақдим этди. Операторнинг таъкидлашича, у кўп мулоқотни хуш кўрувчи ва интернетдан фойдаланмайдиган абонентлар учун махсус ишлаб чиқилган.

«ALLO» тариф режасида ойлик абонент тўлови 15 000 сўмга тенг. Шу нарх эвазига ойига 600 дақиқа ҳамда 600 SMS-хабар тўпламлари тақдим этилади.

Таъкидлаш керакки, ушбу тариф режасида абонент тўлови доирасида интернет-тўплам кўзда тутилмаган.

ЎҚИНГ: Кунлик ва ойлик махсус интернет-тўпламлар чиқди!

Шунингдек, «ALLO» тариф режасида кунлик абонент тўлови режимига ўтиш ҳам мумкин. Бунда кунига 600 сўмлик абонент тўлови эвазига ҳар куни 20 дақиқа ва 20 та SMS-хабар берилади.

Мавжуд абонентлар бу тарифга ўтишлари учун ҳисобларида камида 15 250 сўм маблағ бўлиши лозим.

«ALLO» тариф режасининг қолган шартлари билан батафсил танишиш учун ушбу ҳавола орқали оператор сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Пулингиз қайтариб ҳам бериладиган «Kunlik» тариф режасини қарши олинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!