«Жонли» расмлар: ҳамёнбоп Galaxy M20 ҳам қўш камера, USB-C порти ва қулоқчин тирқишига эга экан!

  •   DiMaX
  •  1192
  •  14.12.2018 09:52

«Жонли» расмлар: ҳамёнбоп Galaxy M20 ҳам қўш камера, USB-C порти ва қулоқчин тирқишига эга экан!

Samsung компанияси янги – Galaxy M туркумидаги арзон смартфонлар туркумининг илк моделларини яқинда тақдим этади. Компаниянинг «кемтик» экранли илк қурилмаси – Galaxy M20 аллақачон бенчмаркларда текшириб ҳам кўрилган.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy M смартфонларининг нархлари ва айрим жиҳатлари маълум бўлди

Энди эса 91mobiles нашри Galaxy M20 смартфони ғилофининг «жонли» суратларини эълон қилди. Улар мазкур моделнинг дизайнига тегишли ишончли хулосалар чиқаришга асос бўла олади.

Юқоридаги расмга кўра, Galaxy M20 орқа панелида қўшалоқ асосий камера ва ундан салгина пастроғида фоточақноқ бўлади. Шунингдек, орқа қопқоқнинг ўртароғида жойлашувчи бармоқ изи сканери учун ғилофда очилган тирқишга ҳам кўзимиз тушади.

ЎҚИНГ: Учта моделдаги Galaxy S10: суратлари, жиҳатлари, АНИҚ нархлари, тақдимот ва савдога чиқиш кунлари!

Шунингдек, ғилофнинг пастки томонидан олинган суратга кўра, ушбу арзон смартфондан қулоқчин тирқиши олиб ташланмайди. Galaxy M20 корпусининг пастки қиррасида 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш, USB-C порти, сўзлашув микрофони ҳамда асосий динамик жойлашиши мана бу расмдан аён бўляпти:

Samsung компанияси Galaxy M20 моделини ҳам 2019 йилнинг январида расман намойиш этиши кутилмоқда. Унинг шу кунгача бозорга чиққан смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 861 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн усулда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Тўрткўз» Galaxy A9 ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Samsung смартфонларининг арзонлашган нархлари (2018 йил 10 декабрь) – Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!