«Жонли» сурат барча янги iPhone’ларнинг расмий номларига аниқлик киритди!

  •   DiMaX
  •  1285
  •  26.09.2020 09:40

«Жонли» сурат барча янги iPhone’ларнинг расмий номларига аниқлик киритди!

Яқиндагина биз Apple ўзининг бу йилги смартфонларидан бирини iPhone 12 mini деб номлаётганини эълон қилган эдик. Энди ушбу хабар расман тасдиқланди!

ЎҚИНГ: iPhone 12 Pro Max хусусиятлари ва кучини AnTuTu фош этди: уят, Apple, уят!..

Интернетда кеча тарқалган янги суратда ўн иккинчи авлод айфонлар учун силикондан тайёрланган расмий ҳимоя ғилофларининг наклейкалари акс этган. Улардан ҳар бирининг устига тегишли смартфоннинг экран ўлчами қизил ранг билан «қўлда» ёзиб ҳам қўйилган.

Суратдаги стикерларни яқинлаштириб қарасак, ғилофларнинг ҳар бири iPhone 12 туркумининг айнан қайси моделига мўлжаллангани ҳам ёзиб қўйилганини кўрамиз:

Демак, дисплейи диагоналига 5,4 дюймлик смартфон чиндан ҳам iPhone 12 mini деб аталаётган экан. Иккинчи ғилоф базавий iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro смартфонларига мўлжалланган ва уларнинг иккаласи ҳам бир хил ўлчамда бўлиб, 6,1 дюймлик экранга эга. Ва ниҳоят, корпуси энг йирик, дисплейи 6,7 дюймлик модел эса iPhone 12 Pro Max деб номланмоқда.

Тахминларга кўра, тўртала айфон ҳам OLED-дисплей ҳамда 5G модулига эга бўлади. Улардан учта «катта»си 5 нанометрлик тех-жараён асосида тайёрланган Apple A14 Bionic чипсети, iPhone 12 mini эса самарадорлиги ундан пастроқ бўлган Apple B14 процессори базасида ишлайди.

Купертиноликлар янги iPhone’лар тақдимотини 13 октябрда ўткзишлари кутилмоқда. Кейинроқ эса...

ЎҚИНГ: Apple ҳамёнбоп iPhone SE Plus’ни тайёрлаяпти: у ҳақда нималар маълум?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!