«Жонли» сурат энг арзон Samsung смартфонининг янги жиҳатларини фош этди

  •   DiMaX
  •  449
  •  01.07.2020 14:01

«Жонли» сурат энг арзон Samsung смартфонининг янги жиҳатларини фош этди

Жанубий кореялик компания энг арзон Galaxy A01 Core смартфонини тайёрлаган. Куни кеча инсайдер Эван Бласс (Evan Blass) унинг биринчи расмини кўрсатган эди.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A42 ҳақида илк маълумотлар

Энди эса Samsung Galaxy A01 Core орқа қопқоғининг «жонли» расми интернетга чиқиб кетди. Ушбу сурат Эван Бласс тақдим этган рендернинг тўғри эканлигини тасдиқлайди: инсайдер ҳатто орқа қопқоқнинг қия чизиқларга эга эканини ҳам билган экан.

Смартфон орқа қопқоғининг ўзи алоҳида эканлиги эса Galaxy A01 Core моделининг аккумулятори чиндан ҳам корпусдан олинадигн бўлишидан далолат бермоқда.

ЎҚИНГ: «Енгиллаштирилган» флагман – Galaxy S20 Lite ҳақидаги янги маълумотлар билан танишинг

Шу билан бирга, янги суратлар Galaxy A01 Core моделининг янги хусусиятларини ҳам намоён этди. Масалан, бу смартфон корпусининг пастки қиррасида стандарт қулоқчин тирқиши, микрофон тирқиши ва динамикдан ташқари, ҳозирги кунда эскириб бораётган MicroUSB порти ҳам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Galaxy A01 Core смартфони MediaTek MT6739WW процессори ва атиги 1 гигабайтлик тезкор хотирага ҳамда шунга мос тарзда «енгиллаштирилган» Android 10 Go операцион тизимига эга. Аккумуляторининг ток сиғими 3000 мА/соатлик бўлган ушбу қурилма шу ёзда тақдим қилинади.

ЎҚИНГ: Android 11’гача янгиланувчи 60 га яқин Samsung смартфонлари ва планшетлари битта рўйхатда!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!