«ЖОНЛИ» СУРАТ: Galaxy A8s чиндан ҳам «тирқиш»ли Infinity-O экранга эга!

  •   DiMaX
  •  2039
  •  26.11.2018 12:44

«ЖОНЛИ» СУРАТ: Galaxy A8s чиндан ҳам «тирқиш»ли Infinity-O экранга эга!

Samsung компанияси селфи-камера экран остига жойланган илк смартфонини тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу бирор флагман модел эмас, балки ўрта нархли Galaxy A8s русумли қурилмадир.

ЎҚИНГ: Galaxy A8s’нинг тешик экранини илк бор «жонли» томоша қиламиз!

Яқинда инсайдерлар ушбу смартфон дисплейининг ҳам «жонли» суратини тарқатиб юборишган эди. Энди эса Galaxy A8s экрани учун тайёрланган ҳимоя шишасининг расми Weibo ижтимоий тармоғи орқали эълон қилинди. Қизиғи – унда олд камера учун тирқиш дисплей юқорисида, аммо ўртада эмас, балки чап бурчакда очилган.

Samsung компанияси шу турдаги экранлар учун Infinity-O технологиясини патентлаганидан хабарингиз бор. Янги «сизиб чиққан» хабарларга кўра, Galaxy A8s моделига ўрта тоифадаги Snapdragon 710 процессори ўрнатилади. Шунингдек, ушбу смартфон 3300 мА/соатлик аккумулятор, уч модулли асосий камера ва 6/8 гигабайтлик тезкор хотира билан ҳам таъминланади.

Samsung Galaxy A8s келаси йилнинг январида расман тақдим этилиши кутилмоқда. Компаниянинг турли русумлардаги бошқа смартфонларини эса 899 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Чегирмали Samsung смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2018 йил 21 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.