«Жонли» сурат Galaxy S11’ларнинг рекордчи жиҳатини фош этди!

  •   DiMaX
  •  2968
  •  07.11.2019 17:48

«Жонли» сурат Galaxy S11’ларнинг рекордчи жиҳатини фош этди!

Samsung компаниясининг навбатдаги флагман смартфонлари хусусида бир қатор маълумотлар эълон қилганмиз. Ice Universe никли машҳур информатор Galaxy S11 аккумулятори борасида янги хабарни улашди.

ЎҚИНГ: «Хаббл» лақабли Galaxy S11 нақ «чўнтакдаги телескоп» бўлади!

Унга кўра, Galaxy S11 моделларида аккумулятор сиғими Samsung тарихидаги барча флагманларга нисбатан энг катта бўлади. Туркумнинг энг ихчам вакили – Samsung Galaxy S11e батареяси 4000 мА/соатлик бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, у ўз «аждод»и – Galaxy S10e (сотиб олиш) моделининг чўзинчоқ аккумуляторидан фарқли равишда, квадратга яқинроқ шакл олади.

Кутилаётган флагманлар туркумининг энг йириги – Samsung Galaxy S11+ эса нақ 5000 мА/соатлик аккумуяторга эга бўлади. Бу эса смартфоннинг бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ҳам бир сутка ишлай олишини таъминлайди.

Galaxy S11 туркуми келаси йил февралнинг охирида тақдим этилиши кутилаётир. Samsung’нинг шу пайтгача чиққан аксарият телефонларини эса атиги 705 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung охири рақибига тан бериб, бу бизнесдан чиқиб кетяпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!