«Жонли» сурат: iPhone XI асосий камераси уч модулли бўлиб, квадрат блокда жойлашади!

  •   DiMaX
  •  1125
  •  04.04.2019 16:23

«Жонли» сурат: iPhone XI асосий камераси уч модулли бўлиб, квадрат блокда жойлашади!

Купертинолик гигантнинг 2019 йилги айфони уч модулли бош камерага эга бўлиши ҳақида аллақачон миш-мишлар тарқалган, биз уларнинг видео ва суратларини ҳам эълон қилганмиз. Энди эса шуни тасдиқловчи янги далиллар пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Apple қарор қилди: iPhone XI модели «циклоп» дизайнида бўлади!

Куни кеча Weibo ижтимоий тармоғида кейинги авлод iPhone’нинг металл роми акс этган «жонли» расм пайдо бўлди. Уни нуфузли инсайдер Бенжамин Гескин учратиб қолиб, Твиттерда эълон қилди:

Кўриб турганингиздек, ромнинг юқори чап бурчагида камеранинг учта датчиги учун доирача шаклида жойлар очилган. Аввалроқ тарқалган хабарларда эса, 2019 йилги айфоннинг камера модуллари учбурчак шаклида жойлашиши айтилган эди:

ЎҚИНГ: Кузда намойиш этиладиган iPhone XI видеосини томоша қиламиз!

Шунга кўра, ҳозирда шартли тарзда iPhone XI деб номланаётган смартфон тахминан мана бундай кўринишда бўлади:

Айтиш керакки, аллақачон бозорга чиққан турли русумлардаги айфонларни Terashop.uz интернет-дўконимизда 2 999 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Қотиб» ишлаётган iPhone ёки iPad тезкор хотирасини тозалашнинг энг оддий ва самарали усули