«Жонли» сурат: Nokia сир тутаётган тугмачали Android-телефон «қўлга тушди»!

  •   DiMaX
  •  1423
  •  19.07.2019 10:03

«Жонли» сурат: Nokia сир тутаётган тугмачали Android-телефон «қўлга тушди»!

Android операцион тизими тугмачали телефонларга ҳам жорий этилиши ҳақида апрель ойидаёқ хабар бергандик. Энди эса бунинг ҳақиқий исботи бўлган расм интернетда тарқалди.

ЎҚИНГ: Афсонавий Nokia 8110 «бананофон»ида энди WhatsApp ва Facebook ҳам ишлайди!

Қуйидаги «жонли» суратда акс этган тугмачали телефон Android тизими бошқаруви остида ишлайди. Уни тақдим этган манба қурилманинг ишлаб чиқарувчисини маълум қилмаган. Бироқ ғилофи бўлса ҳам телефоннинг Nokia брендига қарашли эканини пайқаш қийин эмас.

Nokia ҳозирча тугмачали Android-телефонини сир тутиб келаётир, аммо унинг аллақачон тайёр экани энди маълум. Кўриб турганингиздек, унинг иш столи «яшил роботчали» смартфонлар услубида, аммо сал фарқлари ҳам бор. Яъни, қидирув майдончаси ўрнига овозли ёрдамчини чақириш белгичаси қўйилган. Лекин экраннинг остида ўша бизга таниш пиктограммалар қатори, уларнинг марказида эса асосий меню клавиши. Юқори қаторда уяли алоқа сигнали, соат ва ҳоказо маълумотлар акс этган – барчаси Android-смартфонлардаги каби.

Мазкур телефоннинг модели, қачон тақдим этилиши ва ҳоказолар маълум эмас. Бироқ уни Осиёдаги ривожланаётган мамлакатлар бозорларига мўлжаллаб тайёрлашаётган бўлиши эҳтимоли катта. Зеро, шу йўл билан Google арзон бозорни янада кўпроқ эгаллаб олишни кўзламоқда, Nokia учун ҳам бу манфатли йўлдир.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса Nokia, Xiaomi ва Philips брендларининг тугмачали телефонларини атиги 239 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Атиги 12 евролик Energizer E12 чиқди – мультимедиали дуал-SIM телефон!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.