«Жонли» сурат Xiaomi Mi Mix 4’нинг бир нечта «фишка»сини фош этди

  •   DiMaX
  •  548
  •  27.07.2021 09:17

«Жонли» сурат Xiaomi Mi Mix 4’нинг бир нечта «фишка»сини фош этди

Xiaomi корпорацияси кўпдан буён кутилаётган Mi Mix 4 смартфонини кўринмас экраности камера ҳамда орқа панель дисплейи билан таъминлаши айтилган. Биз мазкур флагманни ҳар томонидан кўрсатувчи видеони ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi блогерни судга бериб, жаримага торттирди

Энди эса Digital Chat Station никли ишончли тармоқ информатори Weibo тармоғида Xiaomi Mi Mix 4 ҳақидаги айрим маълумотларни ошкор этди. Шу билан бирга, у мазкур флагман экрани учун тайёрланган ҳимоя шишасининг «жонли» расмини ҳам тарқатди:

Мазкур фотосуратга қараб, Xiaomi Mi Mix 4 дисплейининг айрим муҳим жиҳатларини билиб олиш мумкин. Жумладан, унинг тепа қисми ўта нозик, пастки тарафи эса ундан сал қалинроқ ромга эга. Экраннинг икки ёни эса бироз қайрилма тарзда ишланган.

Бироқ мазкур смартфоннинг асосий ўзига хослиги экраности олд камера бўлиб, юқоридаги расм ҳам буни тасдиқламоқда. Унда селфи-камера учун кемтик ёки тирқиш йўқлигига кўра, Xiaomi Mi Mix 4 олд камера датчиги дисплейнинг ортига ўрнатилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Samsung'ни ортда қолдириб етакчиликни қўлга олди