«Жонли» сурат: Хитойликлар экран ромсизлиги 100 фоиздан ошиқ бўлган смартфон тайёрлашди!

  •   DiMaX
  •  2404
  •  26.07.2019 17:18

«Жонли» сурат: Хитойликлар экран ромсизлиги 100 фоиздан ошиқ бўлган смартфон тайёрлашди!

Дисплейи корпус олд юзасининг имкон қадар кўпроқ юзасини қоплаган смартфонлар яратиш борасида ишлаб чиқарувчилар пойгага киришишган. Бироқ кўпгина технологиялари билан етакчи компанияларни доғда қолдириб келаётган Vivo бу борада яна улоқни илиб кетадиган кўринади.

ЎҚИНГ: Хитойликлар смартфонда Wi-Fi-интернетни тезлаштиришнинг зўр йўлини топишди!

Twitter фойдаланувчиларидан бири ҳали тақдим этилмаган Vivo Nex 3 флагманининг дисплейини қопловчи ҳимоя шишасининг «жонли» расмини эълон қилди. Унга қараганда, ҳимоя қопламаси иккита шиша панелдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар икки ёнлари 90 даражали бурчак остида букилган. Яъни, у смартфоннинг олд, орқа ва ён томонларини буткул қоплаб олади.

Сизиб чиққан хабарларга кўра, Vivo Nex 3 экрани ҳеч бир тирқишсиз ва кемтиксиз бўлиб, корпус олд юзасини юз фоиздан ҳам ошиқ даражада қоплаб олади!

Эсингизда бўлса, айни шу компания жорий йилнинг бошидаёқ умуман тирқишсиз ва тугмачасиз илк 5G-смартфон – Vivo Apex 2019 русумли «металл совунга ўхшаш» флагманини тақдим қилганди.

ЎҚИНГ: Мутлақо тирқишсиз ва тугмачасиз Vivo APEX 2019 смартфони илк «жонли» видеода!

Энди тайёрланаётган Vivo Nex 3 моделида экран ромсизлигининг юз фоиздан ортиқ бўлишини инсайдерлардан бири қуйидагича тушунтириб берганди:

Демак, хитойлик компаниянинг навбатдаги технологик мўъжизасини яқин орада кўрамиз. Бу борадаги янгиликларни Terabayt.uz билан кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг тезкор қувватлагич расман намойиш қилинди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.