«Жонли» тест видеоси: 16 ГБ «оперативка»ли Galaxy S20 Ultra кучлими, ёки атиги 4 ГБлик iPhone 11 Pro Max?

  •   DiMaX
  •  3587
  •  17.03.2020 10:06

«Жонли» тест видеоси: 16 ГБ «оперативка»ли Galaxy S20 Ultra кучлими, ёки атиги 4 ГБлик iPhone 11 Pro Max?

Samsung Galaxy S20 Ultra модели – нақ 16 гигабайтлик тезкор хотирага эга жаҳондаги илк смартфондир. 4 гигабайтлик «оперативка»га эга iPhone 11 Pro Max эса унинг олдида кулгили туюлади, аммо...

ЎҚИНГ: Кутилмаган рекорд: 64 ГБ «оперативка»ли илк смартфонни ишлаётган ҳолида «жонли» кўрамиз!

PhoneBuff канали Samsung ҳамда Apple’нинг ушбу икки флагманини иловаларнинг ишга туширилиш тезлиги бўйича таққослаб кўрди. Ушбу каналда бу каби синовлар роботлаштирилган манипуляторни қўллаган ҳолда амалга оширилиши аҳамиятли.

Мана, тажриба жараёнининг «жонли» видеосини томоша қиламиз:

Кўриб турганингиздек, якуний ҳисобда Samsung қурилмаси ғалаба қозонди, лекин биринчи доирада iPhone ундан тезкорроқ чиқди. Барча тест иловалари ва ўйинларни фаол ҳолда ушлаб туриш учун купертиноликларнинг флагманига айнан тезкор хотира ҳажми салгина етишмай қолди.

Лекин нақ тўрт баравар катта ҳажмли тезкор хотирага эга смартфон кўрсаткичлари билан таққослаганда, орадаги фарқ минимал даражада. Бу эса йирик «оперативка»ли смартфон – маркетинг алдови эканлиги ҳақидаги фикрга ҳамоҳангдир.

ЎҚИНГ: iPhone 12 Pro’лар рекорд ҳажмли «оперативка»га эга, лекин Samsung ва Xiaomi флагманлари...

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!