Жонли тест видеоси: iPhone 12 ва iPhone 11 сув остида синаб кўрилди!

  •   DiMaX
  •  1216
  •  27.10.2020 14:22

Жонли тест видеоси: iPhone 12 ва iPhone 11 сув остида синаб кўрилди!

Apple корпорацияси 23 октябрдан iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro смартфонларининг савдосини бошлади ва шундан буён интернетда янги қурилмага оид турли тестлар кўпаймоқда. Бу сафар iPhone 12 сувда чўкмаслик бўйича синовдан ўтказилиб, унинг натижалари iPhone 11’ники билан таққосланди, деб хабар беради Daryo.

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар тезкорлик тестида Galaxy Note 20 Ultra, OnePlus 8T, Google Pixel 5 ва ROG Phone 3’ни ер тишлатди!

Ҳар иккала смартфон ҳам IP68 рейтингига эга бўлса-да, Apple уларга турлича таъриф беради. Компаниянинг расмий сайтида iPhone 11’ни сувдан ҳимоялаш бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилган:

«iPhone 11 сув ва чанг таъсирларига чидамли ҳамда махсус лаборатория шароитларида синовдан ўтказилган. iPhone 11 IEC 60529 стандарти бўйича IP68 рейтингига эга (2 метрлик сув остида 30 дақиқагача тура олади)».

iPhone 12 ҳақида эса қуйидагилар ёзилган:

«iPhone 12 ва iPhone 12 мини сув ва чанг таъсирларига чидамли ҳамда махсус лаборатория шароитларида синовдан ўтказилган. Қурилма IEC 60529 стандари бўйича IP68 рейтингига эга (6 метрлик сув остида 30 дақиқагача тура олади)».

Синовнинг дастлабки босқичида иккала смартфон ҳам 2 метрли сув остига ярим соатга туширилган. Қурилмаларнинг сенсор экрани, микрофон ва бошқа функциялари ишлашни давом этган.

Иккинчи босқичда эса iPhone 12 ва iPhone 11 5,49 метрли чуқурликка туширилган. Смартфонлар мазкур синовдан ҳам муваффақиятли ўтган. Аммо блогер бу билан тўхтаб қолмай, смартфонларни 9,14 метр чуқурликка туширган. 21 дақиқали синовдан сўнг iPhone 12 ва iPhone 11 ишлашда давом этган.

ЎҚИНГ: iPhone 12 ҳамда 12 Pro тестда нафақат Android-смартфонларга, балки ҳатто бултурги айфонларга ҳам мағлуб бўлди!

Мана, смартфонларнинг сув остидаги синов видеосини томоша қиламиз:

Таъкидланишича, смартфонларнинг бу каби синовларга бардош бериши уларни ҳар куни бундай шароитларда синаш лозимлигини билдирмайди.

«Табиий емирилиш давомида сув ва чангга бардошлилик пасайиши мумкин. Нам iPhone’ни қувватлантиришга уринманг: уни фойдаланувчи қўлланмасида келтирилган тавсия бўйича яхшилаб артинг. Суюқлик орқали етказилган зарар кафолат билан қопланмайди», – дейилади Apple маълумотида.

ЎҚИНГ: Турли давлатларда iPhone 12 Pro сотиб олиш учун қанча вақт ишлаш керак?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!