Жонли тест видеоси: iPhone’лардан қай бирининг қуввати узоқ вақтга етади?

  •   DiMaX
  •  1221
  •  26.10.2020 11:18

Жонли тест видеоси: iPhone’лардан қай бирининг қуввати узоқ вақтга етади?

Хабарингиз борки, Apple корпорацияси 23 октябрдан iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro смартфонларини сота бошлаган. Ўшандан бери бу икки айфонни ўзаро ва бошқа смартфонлар билан таққослаб қилинган тавсифлар интернетга кўп чиқмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар тезкорлик тестида Galaxy Note 20 Ultra, OnePlus 8T, Google Pixel 5 ва ROG Phone 3’ни ер тишлатди!

Яқиндагина автономлик тестида iPhone 12 ҳамда 12 Pro нафақат Android-смартфонларга, балки ҳатто бултурги айфонларга ҳам мағлуб бўлган эди. Унинг ғолиби эса Samsung ёки Google флагмани эмас, балки хитойлик смартфонсознинг янги модели бўлиб чиққан!

Mrwhosetheboss канали эса iPhone 12 ҳамда унинг Pro-версияси автономлигини Apple’нинг бундан олдинги бешта смартфони билан таққослаб кўрсатди. Унинг видеолавҳасини қуйида томоша қилишингиз мумкин; агар бунга 10 дақиқа вақтингиз ва мегабайтингизни сарфлашни истамасангиз – бирйўла ундан кейин келтирилган натижаларга ўтаверсангиз ҳам бўлади:

Кўриш мумкинки, бу тестда турли русумлардаги айфонлар батареяси тўлиқ қувватлантирилиб, сўнг улар интенсив режимда ишлатиб кўрилган – ўйинлар, видео, бенчмарклар ва турли иловалар...

ЎҚИНГ: Турли давлатларда iPhone 12 Pro сотиб олиш учун қанча вақт ишлаш керак?

Шундай қилиб, iPhone SE (2020) аккумуляторининг заряди биринчи бўлиб тугаган – унинг автономлиги атиги 3 соату 59 дақиқага етган. Ундан кейин эса 4 соату 32 дақиқалик кўрсаткич билан iPhone XR таслим бўлган. Буни қарангки, Apple мазкур моделининг айнан шу жиҳати – қуввати узоқ муддатга етиши бўйича рекордчи, дея мақтанган эди. Бу иккаласидан сўнг iPhone 11 моделининг қуввати тугаган – бу смартфон аккумулятори 5 соату 9 дақиқага дош берган.

Рўйхатнинг ҳар иккала томонидан – ҳам боши, ҳам охиридан тўртинчи ўринда iPhone 12 Pro модели жойлашган: 6 соат ва 34 дақиқа. iPhone 12 автономлиги эса уникидан атиги 7 дақиқага юқори бўлиб, 6 соату 42 дақиқага етган – учинчи ўрин.

Рейтингнинг иккинчи поғонасидан 7 соату 36 дақиқалик кўрсаткич билан iPhone 11 Pro модели жой олган. Автономлигига кўра энг зўр айфон эса iPhone 11 Pro Max бўлиб чиққан – бултурги энг зўр флагманнинг батареяси 8 соату 29 дақиқагача етган.

ЎҚИНГ: iPhone 12 харидорларини Apple қандай алдаяпти? (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.