«Жонли» тест видеоси: қайси iPhone қуввати энг кўпга етади?

  •   DiMaX
  •  1483
  •  15.04.2020 19:02

«Жонли» тест видеоси: қайси iPhone қуввати энг кўпга етади?

iAppleBytes номли YouTube-канал муаллифлари сўнгги олти авлод iPhone’ларнинг аккумулятор заряди қанча вақтга етишини синаб кўрди. Мазкур тажрибанинг «жонли» видеосини интернетда эълон қилишган.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2020 тақдимоти олдидан дунё бўйлаб бошқа iPhone’лар арзонлашяпти!

Ўзаро таққослаш учун Apple корпорациясининг iPhone SE, iPhone 6s, iPhone 7, iPhone 8, iPhone XR ҳамда iPhone 11 смартфонлари олинган. Уларнинг барчаси iOS 13.4.1 операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди.

Тест ўта содда усулда ўтказилган – барча айфонларни 100 фоизга қувватлашган, кейин эса бир вақтда барчасида Geekbench 4 иловасини ишга туширишган. Сўнгги смартфон ўчиб қолгунича барчасини кузатиб боришган ва якунида хулоса чиқаришган.

Ушбу тажриба ғолиби энг сўнгги iPhone 11 модели бўлиб чиққан – унинг қуввати 6 соату 47 дақиқага етган. Иккинчи ўринни 5 соату 51 дақиқалик кўрсаткич билан iPhone XR банд этган. Қолган смартфонлар эса деярли бир хил вақтда – 3:11 ва 3:33 оралиғида қуввати тугаб ўчган.

ЎҚИНГ: iPhone 12 Pro’нинг илк «жонли» расмларини Apple’дан ҳайдалган ходим фош этди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!