«ЖОНЛИ» ВИДЕО: Аллақачон «хитойча» Samsung Galaxy S10+ чиқди!

  •   DiMaX
  •  1631
  •  03.12.2018 12:37

«ЖОНЛИ» ВИДЕО: Аллақачон «хитойча» Samsung Galaxy S10+ чиқди!

Жанубий кореялик техногигант келаси йилнинг февралида Galaxy S10 туркумидаги флагман смартфонларини тақдим этишни режалаштирган. Интернетда аллақачон уларнинг «жонли» суратлари ва 5G тармоғида ишлаётгани акс этган видеоси ҳам тарқалиб улгурган.

ЎҚИНГ: Android-смартфонларнинг янги «қирол»ини қарши олинг – у AnTuTu’да мутлақ рекорд ўрнатди!

Устаси фаранг хитойликлар бўлса аллақачон Samsung Galaxy S10+ моделининг клонини ясашга улгуришибди! Интернетда тарқалаётган видеода унинг қадоғини очиб, смартфонни улоқтиришади ва жамланмага кирган бошқа аксессуарларини ҳам аямасдан синдириб, қирқиб кўрсатишади:

Видеолавҳада кўрсатилган қурилманинг ўзи ҳам, қадоғи ва жамланмасидаги унсурлар ҳам – барчаси Samsung услубида ишланган. Қутига «Samsung Galaxy S10+» ёзуви туширилган, ичида ҳатто қулоқчин, қувватлаш ускунаси ва кабели ҳам солинган – ҳаммаси ҳақиқийга ўхшайди.

ЎҚИНГ: Экрани «тирқиш»ли Galaxy S10 яна икки жиҳатига кўра рекорд ўрнатяпти!

Аммо эътибор билан қаралса, барчаси қалбаки эканлиги маълум бўлади. Жумладан, смартфон одатий транспортировка плёнкасига эга эмас, корпусининг орқа қопқоғи ҳам пластикка ўхшаяпти. Шунингдек, экран атрофидаги ромлар жудаям катта. Аммо умумий дизайни Samsung гаджетлари услубида.

Айтиб ўтиш ўринлики, Samsung келаси йилда нақ олтита флагман смартфон тақдим этишни мўлжаллаган. Булар: учта моделдаги Galaxy S10, буклама Galaxy Flex, юбилей флагмани – Beyond X ҳамда Galaxy Note 10 фаблети. Жанубий кореялик гигантнинг ҳозиргача бозорга чиқарилган турли русумлардаги смартфонларини эса Terashop.uz интернет дўконимизда 899 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Чегирмали Samsung смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2018 йил 21 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!