«Жонли» видео: Энг тезкор Xiaomi Mi Charge Turbo орқали симсиз қувватланаётган Mi 9S Pro 5G!

  •   DiMaX
  •  730
  •  09.09.2019 15:33

«Жонли» видео: Энг тезкор Xiaomi Mi Charge Turbo орқали симсиз қувватланаётган Mi 9S Pro 5G!

Xiaomi компанияси бугун – 9 сентябрь куни бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Xiaomi Mi Charge Turbo технологиясини намойиш қилди. Бу – энг тезкор симсиз қувватлаш технологияси бўлиб, смартфон ва бошқа гаджетларни зарядлайди.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг тезкор қувватлагич расман намойиш қилинди!

Xiaomi Mi Charge Turbo технологияси 4000 мА/соатлик аккумуляторни атиги 69 дақиқада буткул тўлдира олади, уни 50 фоиз қувватлашга эса бор-йўғи 25 дақиқа кифоя қилади. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, тезкор симсиз қувватлаш технологияси турли аксессуарларни Xiaomi Mi Charge Turbo’ни қўллаб-қувватловчи смартфондан зарядлашда ҳам қўлланади.

Ушбу технология 30 ваттлик қувват билан симсиз зарядлайди, аммо тақдимотда Xiaomi’нинг таъкидлашича, у аллақачон 40 ваттлик симсиз қувватлаш технологияси устида ҳам ишлаяпти.

Маросимда айтилишича, Xiaomi Mi Charge Turbo технологияси билан тақдим этиладиган илк смартфон Xiaomi Mi 9S Pro 5G модели бўлади. Бу – сўнгги кунларда тарқалаётган хабарларда Xiaomi Mi 9S, Xiaomi Mi 9 5G ҳамда Xiaomi Mi 9 Pro 5G номлари билан айтилаётган, дунёдаги энг арзон 5G-смартфон бўлиши мумкин, куни кеча у TENAA’да қўлга тушган ҳам эди.

ЎҚИНГ: Смартфонни энди 13 дақиқадаёқ 100 фоизга қувватлаш мумкин бўлади! (+видео)

Матбуот анжуманида, шунингдек, Xiaomi Mi Charge Turbo симсиз қувватлаш станциясидан заряд олаётган Xiaomi Mi 9S Pro 5G смартфони «жонли» акс этган видеони ҳам кўрсатишган:

Видеолавҳадан маълум бўлишича, зарядловчи станциянинг юзасида экран бўлмаса-да, унда смартфон қўйилган жойни кўрсатувчи ёруғлик-диод нури бўлади. Агарда станция устига иккита смартфон қўйилса, уларни навбатма-навбат қувватлайди – дастлаб биринчи қўйилган қурилма зарядланади.

ЎҚИНГ: Янги флагманлар тақдимоти олдидан айрим Xiaomi смартфонлари анча арзонлашди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!