«Жонли» видео: Galaxy Note 20 Ultra’ни илк бор ишлатиб, хусусиятларини тушунтириб кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  1202
  •  09.07.2020 15:05

«Жонли» видео: Galaxy Note 20 Ultra’ни илк бор ишлатиб, хусусиятларини тушунтириб кўрсатишди!

Samsung компанияси Galaxy Note 20 туркумидаги фаблетларнинг тақдимот кунини эълон қилган. Инсайдерлар эса аллақачон улардан бирининг «жонли» фотосуратларини ҳам улашишган.

ЎҚИНГ: Шокка тайёр туринг: Galaxy Note 20’лар ва Galaxy Fold 2 нархлари эълон қилинди!

Jimmy is Promo номли YouTube-каналда энди Galaxy Note 20 Ultra планшетофонининг ишлаётган ҳолдаги видеосини ҳам эълон қилишди. Қурилманинг созламаларида унинг SM-N986U модел рақами, Android 10 тизими базасидаги One UI 2.5 график қобиғи билан ишлаши кўрсатилган.

Бу лавҳада Galaxy Note 20 Ultra ўз «аждод»и – Galaxy Note 10+ билан таққослаб кўрсатилган. Янги моделда S Pen стилусининг ўрни ўзгарган, лекин ўлчами аввалгидек қолган. Энди экрандаги курсорни стилус ёрдамида масофадан туриб силжитиш мумкин, бунинг учун S Pen тугмачасини босиш керак бўлади.

Galaxy Note 20 Ultra камера блоги жиддий ўзгаришга учраган, у асосий корпус юзасидан анча бўртиб чиққан.

Манбанинг қўшимча қилишича, янги туркумда фақат иккита – Samsung Galaxy Note 20 ҳамда Galaxy Note 20 Ultra моделлари бўлади. Кўпчилик кутаётган Galaxy Note 20+ модели шунчаки мавжуд эмас.

ЎҚИНГ: Samsung флагманларида янги ишкал: улар «очлик эълон қилди»!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.