«Жонли» видео: Galaxy S10 5G тезлиги ва бошқа хусусиятларини iPhone XS Max билан солиштириб кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  3555
  •  13.04.2019 13:27

«Жонли» видео: Galaxy S10 5G тезлиги ва бошқа хусусиятларини iPhone XS Max билан солиштириб кўрсатишди!

Samsung компанияси бу йил бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишлай олувчи Galaxy S10 5G суперфлагманини тақдим этганди. Ўз ватанида 5 апрелдан сотувга чиққан мазкур смартфонни 26 апрелда АҚШ бозорига ҳам тақдим этишади.

ЎҚИНГ: Энг катта ва тезкор флагман, аммо энг қиммати эмас: Galaxy S10 5G нархи аниқ бўлди!

Phone Battles видеоканали аллақачон уни Apple’нинг ўтган йилги флагмани – iPhone XS Max билан таққослаб кўриб, мазкур жараён видеосини YouTube’га жойлади.

Блогер Exynos 9820 процессори базасида ишловчи Galaxy S10 5G моделини турли жиҳатларига кўра iPhone XS Max билан солиштириб кўрсатган. Жумладан: интернет тезкорлиги, Fortnite ва PUBG ўйинларининг ишлаш, Geekbench, Chrome ва бошқа иловаларнинг очилиш тезлиги, асосий ва олд камераларининг ишлаши, аутентификация тизими ва ҳоказо.

Хуллас, ўн икки ярим дақиқалик синов жараёнини қуйида томоша қилишингиз мумкин:

Видеоблогер мазкур таққослаш натижаларига кўра бирор флагманни ғолиб, дея эълон қилмаган – хулоса чиқаришни ҳар кимнинг ўзига қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, Terashop.uz интернет-дўконимиздан «оддий» Galaxy S10 флагманини харид қилиш, унинг янада илғор – Galaxy S10+ талқинини сотиб олиш, шунингдек, iPhone XS Max смартфонини харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: iPhone’лар ҳам арзонлашди – Terashop.uz’даги нархлари билан танишинг! (2019 йил 27 март)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!