«Жонли» видео: iPhone’ларга энди Android ўрнатиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  2085
  •  05.03.2020 11:01

«Жонли» видео: iPhone’ларга энди Android ўрнатиш мумкин!

Интернетда янги пайдо бўлган Project Sandcastle (инглизчада «Қумдан қурилган қаср») лойиҳаси доирасида дастурчилар Apple смартфонларига Android операцион тизимини ўрнатиш билан шуғулланишмоқда. Гарчи лойиҳа ҳозирча бета-тест босқичида бўлса-да, шоввозлар аллақачон iPhone 7 ҳамда iPhone 7 Plus моделларига Google ишлаб чиққан операцион тизимни ўрнатишга эришишган.

ЎҚИНГ: Apple ходими ҳали чиқмаган iOS 14 тизимли iPhone’ни икки биткоинга сотди! (+«жонли» видео)

Android тизимли айфондан ҳозирча тўлақонли фойдаланиб бўлмайди, чунки кўплаб муҳим компонентлари: овоз, Bluetooth ва камера кабилар ишламайди. Уларни ҳам ишга тушириш – мураккаб ва узоқ давом этувчи жараён бўлиб, барча драйверларни ва тизимнинг бошқа қисмларини янгича аппарат таъминотига мослаб қайтадан ёзиб чиқишни талаб этади. Шу боисдан, вақти келиб уларнинг барчасини барқарорлаштириш мумкин бўлади.

Янги тизимдаги прошивкани айфонга ўрнатиш жараёни оддий Android-смартфонга кастом прошивка ўрнатишдан айтарли фарқ қилмайди. Мана, қуйидаги видеода буни томоша қиламиз:

Project Sandcastle сайтида аллақачон iPhone 7 ҳамда 7 Plus учун Android прошивкаларини кўчириб олиш ҳаволалари ҳам берилган. Лекин дастурчиларнинг ўзлари уларни асосий смартфонга ўрнатмасликни тавсия этишмоқда.

Ушбу лойиҳа муаллифларининг фикрича, Android тизими ёрдамида iPhone имкониятларини кенгайтириш мумкин. Ёки эски айфонни ташлаб юбормасдан, унга «иккинчи ҳаёт» бахш этиш имкони юзага келади. Бироқ дастурчилар iPhone’лар учун тўлақонли Android операцион тизимини ярата оладиларми-йўқми – буниси ҳозирча қоронғу.

ЎҚИНГ: iPhone’лар қабристони: эски смартфонларни нима қилишади (+видео)?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!