«Жонли» видео: PlayStation 5 ишлаш тезлигини Sony ҳозирги консоли билан солиштириб кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  1428
  •  21.05.2019 15:45

«Жонли» видео: PlayStation 5 ишлаш тезлигини Sony ҳозирги консоли билан солиштириб кўрсатди!

Япон компанияси ўзининг бешинчи авлод ўйин консоли – PlayStation 5 моделини ва унинг учун ўйинларни ҳам тайёрлаётганидан хабарингиз бор. Қизиғи – ушбу ўйин приставкаси нархининг тенг ярми AMD Ryzen 3600G процессорининг ўзигагина тегишли!

ЎҚИНГ: Sony PlayStation 5: нархи ва хусусиятлари, тақдимот ва сотувга чиқиш вақти

Sony ушбу ўйин приставкасининг сирларини бирма-бир ошкор этишда давом этаётир. The Wall Street Journal нашри журналисти Takashi Mochizuki унда ўйинларнинг юкланиш тезлигини намоён этувчи видеони эълон қилди:

Кўриб турганингиздек, Ўргимчак-одам ҳақидаги янги ўйиннинг PlayStation 5 приставкасида юкланиши бир сониядан ҳам камроқ вақт олган! Sony’нинг айни дамдаги энг кучли консоли – PlayStation 4 Pro моделида эса у 8 сониядан ошиқроқ вақт олади – орада нақ 10 карралик фарқ бор!

Янги авлод ўйин консоли нафақат ўйинларни юклашда, балки бевосита ўйин жараёнининг ўзида ҳам мисли кўрилмаган самарадорлик намоён этади. Бироқ унинг расмий тақдимотига ҳали анча вақт бор, PlayStation 4 500GB русумли ўйин консоли эса Terashop.uz интернет-дўконимизда янада арзонлашган – уни энди 2 665 000 сўм эвазига сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: PlayStation 5 ҳақидаги Sony хабари миллионлаб геймерларнинг ҳафсаласини пир қилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!