«ЖОНЛИ» ВИДЕО: Redmi Х энди қизларнинг нозик баланд пошнаси остида жон сақлади!

  •   DiMaX
  •  1814
  •  09.01.2019 10:12

«ЖОНЛИ» ВИДЕО: Redmi Х энди қизларнинг нозик баланд пошнаси остида жон сақлади!

Xiaomi компанияси алоҳида бренд тарзида ажратилган Redmi туркумидаги флагманига қизиқтиришда давом этмоқда. Куни кеча унинг мустаҳкамлигини таъкидлаш учун полга ташлаб, устидан бир неча йигитлар тепкилаб кўрсатишган эди.

ЎҚИНГ: «ЖОНЛИ» ВИДЕО: Xiaomi тақдим этилмаган Redmi Note 7’ни улоқтириб-тепкилаб синаб кўрсатди!

Энди эса «хитойча Apple»нинг матбуот хизмати ушбу туркумдаги иккинчи видеоролигини тарқатди. Смартфоннинг чиндан ҳам мустаҳкам эканлигини исботлаш учун бу гал уни бир қиз учли баланд пошнаси билан бир неча бор босиб намойиш этган:

Кўриб турганингиздек, баланд пошналар остида смартфоннинг экрани умуман шикастланмаган.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳали тақдим этилмаган Redmi X’нинг «жонли» суратларини тарқатди!

Шунингдек, Xiaomi ушбу смартфонининг илк расмий реклама постерини ҳам чиқарди:

Мазкур флагман эртага – 10 январь куни Redmi X ёки Redmi Note 7 номи билан тақдим этилади. Унгача ҳам бу борадаги янгиликлардан бохабар бўлиб туриш учун бизни кузатишда давом этинг.

Дарвоқе, мазкур корпорация бундан ташқари яна битта – кучли флагманини ҳам тайёрлагани кечагина фош бўлган...

ЎҚИНГ: Xiaomi Cepheus – Snapdragon 855 ва 6 ГБ «оперативка»ли смартфон Geekbench’да «қўлга тушди»!