«Жонли» видео: «тўрткўз» Huawei Nova 5 Pro’ни тақдимотдан аввал қадоғидан олиб, ишлатиб кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1256
  •  20.06.2019 16:17

«Жонли» видео: «тўрткўз» Huawei Nova 5 Pro’ни тақдимотдан аввал қадоғидан олиб, ишлатиб кўрамиз!

Хитойлик техногигант эртага – 21 июнь куни ўзининг Huawei Nova 5 Pro ҳамда Huawei Nova 5i смартфонларини расман намойиш қилади. DHWS Tests номли YouTube-каналда эса аллақачон булардан биринчисининг «жонли» видеоси чиқди.

ЎҚИНГ: Санкциялар ўз йўлига: Huawei ҳамёнбоп Nova 5i смартфонини тақдим этяпти!

Ушбу лавҳада Huawei Nova 5 Pro қадоғи очиб, ичидагилар кўрсатилган. Демак, мазкур гаджетдан харид қилганлар қути ичида смартфондан ташқари фойдаланувчи қўлланмаси, SIM-карталар уячасини чиқариш учун игнача, шунингдек, қувватлаш ва маълумот алмашиш учун кабелни оладилар.

Мана, видеороликни томоша қиламиз:

ЎҚИНГ: Расмий рўйхат: Android 10’гача янгиланувчи Huawei смартфонлари

Эътибор берган бўлсангиз керак – юқоридаги видеода Nova 5 Pro’ни ёқиб, қандай ишлашини ҳам кўрсатишган – созламалар менюсининг тегишли бўлимида смартфоннинг асосий техник хусусиятлари акс этган. Унга кўра, қурилманинг диагоналига 6,39 дюймлик экрани 2340х1080 пикселлик тасвир аниқлигига эга. Смартфоннинг «электрон юраги» Kirin 980 процессори бўлиб, у 8 гигабайтлик тезкор, 128/256 гигадайтлик доимий хотира билан таклиф қилинади.

Шунингдек, Huawei Nova 5 Pro бош камераси нақ тўртта модулни ўз ичига олиши тасдиқланган: уларнинг аниқлиги 48, 16, 2 ва 2 мегапикселликдир. Олд камера 32 мегапикселлик оптик сенсорга эга. Смартфон аккумуляторининг ток сиғими 3500 мА/соатга тенг ва унга 40 ваттлик Huawei SuperCharge тезкор қувватлаш технологияси жорий этилган.

Видеолавҳада Huawei Nova 5 Pro’дан ташқари, эртага у билан бирга намойиш қилинадиган Huawei Nova 5i қадоғига ҳам кўзимиз тушади, аммо уни очиб кўрсатишмаган. Ҳозиргача бозорга чиққан Huawei смартфонларининг аксариятини эса 1 059 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Атиги уч сониядаёқ 15 миллион долларлик сотилган смартфонни биласизми?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!