«ЖОНЛИ» ВИДЕО: Учта моделдаги Galaxy S10’ларни дроп-тестда iPhone XS Max билан таққослашди

  •   DiMaX
  •  1078
  •  13.03.2019 10:14

«ЖОНЛИ» ВИДЕО: Учта моделдаги Galaxy S10’ларни дроп-тестда iPhone XS Max билан таққослашди

SquareTrade суғурта компанияси замонавий смартфонларнинг мустаҳкамлигини стандарт дроп-тестлар орқали синаб кўради. Унинг куни кеча эълон қилган видеолавҳаси Samsung Galaxy S10 туркумидаги учта флагман синовига бағишланган.

ЎҚИНГ: Galaxy S10’ларда аллақачон жиддий нуқсон чиқди! (+«жонли» видео)

Тестда мазкур линиядаги учта янги модел – Samsung Galaxy S10, Galaxy S10e ҳамда Galaxy S10+ синаб кўрилди. SquareTrade уларнинг мустаҳкамлик тести натижаларини ўзаро ҳамда энг сўнгги iPhone’лар билан солиштириб берган.

Афсуски, дроп-тест натижалари кореялик компания мухлисларини хурсанд қилмайди: шунчалик қиммат бўлишига қарамасдан, Galaxy S10’лар корпуси ўта мўрт чиққан. Уларнинг корпусларида 1,8 метрлик баландликдан биринчи ташлашдаёқ чатнашлар пайдо бўлган.

Мана, буни ўзингиз томоша қилинг:

Galaxy S10e модели ўзининг иккита «ака»сига қараганда ҳам мўрт экан – олд юзаси пастга қараб биринчи тушишидаёқ экрани ишдан чиққан. Стандарт Galaxy S10 (сотиб олиш) флагмани эса iPhone XS Max (харид қилиш) моделига нисбатан камроқ шикастланган.

Шикастланишлар даражаси эса нафақат тушиш баландлиги ва зарба кучига, балки смартфон тўқнашадиган юзага ҳам боғлиқ. Шундай экан, телефонингизнинг экранини ҳимоя шишаси, корпусини эса ғилоф билан ҳимоялашни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ автономликда iPhone XS Max’га енгилди, лекин иккаласини ҳам бошқа хитойликнинг бултурги флагмани «ер тишлатди»!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!