«Жонли» видео ва расмлар: Redmi 8’ни тақдимотдан аввал қадоғидан олиб, ишлатиб кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  3223
  •  09.10.2019 10:49

«Жонли» видео ва расмлар: Redmi 8’ни тақдимотдан аввал қадоғидан олиб, ишлатиб кўрамиз!

Xiaomi корпорацияси ҳамёнбоп Redmi 8 смартфонини бугун – 9 октябрда расман тақдим этади. Бунгача унинг деярли барча хусусиятлари маълум бўлишидан ташқари, ҳатто савдога чиқиб ҳам улгурган!

ЎҚИНГ: Расман савдога чиқмаган бу флагманни аллақачон сотишяпти, лекин... нақ 140 000 доллардан!

Ҳиндларнинг SalimBaba Technical номли YouTube-канали эса аллақачон унинг қадоғини очиб, смартфонни ёқиб, ишлатиб ҳам кўрсатди. Лавҳадаги Redmi 8 кўк корпусли, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ ички хотирали версиясидир.

Ушбу видео Redmi 8 моделининг хусусиятлари ҳақида аввал сизиб чиққан маълумотларни тасдиқлади: 6,22 дюймлик дисплейнинг тасвир аниқлиги HD+ форматида, қўш камераси 12 ва 2 мегапикселлик датчиклардан иборат. 5000 мА/соатлик аккумулятор 18 ваттлик технологияда тезкор қувватланади, смартфонинг ўзи Snapdragon 439 процессори базасида ишлайди.

Redmi 8 смартфонининг яхши жиҳатларидан бири – унда хотира картасини иккита SIM-карта билан бир вақтнинг ўзида ишлатиш мумкин. Смартфонга MIUI 10 график қобиғи остидаги Android 9 Pie операцион тизими ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Учта моделдаги Redmi смартфони расман арзонлашди!

Redmi 8 орқа панелида ўзгача дизайнни кўришимиз мумкин: бренднинг логотипи ҳамда бармоқ изи сканери ҳам қора тусли камера блогига жойланган, натижада камера модули чўзинчоқ бўлиб кўринади.

Мана, видеони бирга томоша қиламиз:

Xiaomi корпорацияси ва унинг Redmi бренди ижтимоий тармоқларда мазкур қурилмани фаол тарзда мақташмоқда. Уларга қараганда, смартфон намдан ҳимояланган, корпуснинг ҳар иккала томонини қоплаган ҳимоя шишаси уни тирналишлардан асрайди. Шунингдек, унинг автономлиги ҳавасга лойиқ ва ўз нархи доирасида энг яхши камералардан бирига эга.

Лекин кейинги пайтларда яна бир смартфонсоз «хитойча Apple»нинг шуҳратига соя, бозордаги ўрнига чанг солмоқда...

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi флагманларининг «кушандаси» 15 октябрда рингга тушади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.