«Жонли» видео: Xiaomi кўрсатмаётган Black Shark 3 смартфонида PUBG ўйини!

  •   DiMaX
  •  1316
  •  16.03.2019 10:12

«Жонли» видео: Xiaomi кўрсатмаётган Black Shark 3 смартфонида PUBG ўйини!

Xiaomi компанияси апрелида Xiaomi Black Shark номли илк ўйинбоп смартфонини тақдим этганди. Октябрга келиб Black Shark Helo ҳам намойиш қилинди, энди эса Xiaomi унинг учинчи авлодини тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг Snapdragon 855 чипли яна бир 5G-смартфони – Black Shark Skywalker бенчмаркда «қўлга тушди»!

Айтиш керакки, Black Shark Helo модели Хитойдан ташқаридаги бозорларга Black Shark 2 номи билан чиқарилиши белгиланган. Лекин негадир Xiaomi ўзининг учинчи геймерофонини ҳам Black Shark 2 деб атамоқда. Яқинда интернетга унинг намойиш санаси акс эттирилган постер ҳам чиққан ва унда мазкур смартфон Black Shark 2 деб номланган:

Хулласи калом, 18 мартда тақдим этиладиган Black Shark 3 (Skywalker) моделининг Liquid Cooling 3.0 суюқликли совитиш тизимига ва аллақандай «киберспортив аккумулятор»га эга бўлиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi янги геймерофонининг тақдимот кунини айтди, лекин у аллақачон AnTuTu’да мутлақ рекорд ўрнатди!

Энди эса интернетга мазкур моделнинг «жонли» видеоси ҳам чиқди – унда нафақат смартфоннинг ўзи, балки PUBG ўйини жараёни акс эттирилган!

Кўриниб турибдики, геймерофоннинг экранида кейинги пайтларда урфга кирган «кемтик» ёки «тирқиш» йўқ. Snapdragon 855 чипли бу смартфоннинг самарадорлиги борасида ҳам хавотирланмаса бўлади, бу – мобил ўйинлар учун энг зўр вариантлардан бири бўлади.

Ҳозирча эса Xiaomi’нинг илк геймерофони – 6/64 гигабайтлик хотирага эга, қора корпусли Black Shark смартфонини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 3 849 000 сўм эвазига сотиб олиш мумкин. Айниқса, шу кунларда мазкур интернет-дўкондан харид қилсангиз, «Баҳор кайфияти» акциясидоирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: «Ёнғоқчақар» Redmi Note 7 ва энг арзон Redmi Go ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонларининг нархлари (2019 йил 12 март)