«Жонли» видео: Xiaomi сир тутаётган Mi Mix 4 (Mi Mix Alpha) флагманини ишлатиб кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  1683
  •  11.09.2019 13:38

«Жонли» видео: Xiaomi сир тутаётган Mi Mix 4 (Mi Mix Alpha) флагманини ишлатиб кўрсатишди!

Xiaomi компанияси тез орада Mi Mix 4 ҳамда Mi 9S Pro 5G флагманларини намойиш этади. Инсайдерлар булардан биринчиси Xiaomi Mi Mix Alpha деб номланиши ҳам мумкинлигини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 4 ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Ҳали расмий намойиши бўлиб ўтмаган ушбу смартфон ҳақида бир қатор маълумотлар тарқалган. Энди эса унинг ишлаётган ҳолатидаги «жонли» видеосини ҳам чиқаришди. Унда атайлаб қурилманинг ярми кўрсатилган бўлса-да, «шаршара экран» жозибасига баҳо беришингиз мумкин:

Xiaomi Mi Mix 4 корпусининг кадрда кўриниб турган – ўнг қиррасида бирорта ҳам моддий ёки сенсор тугмача кўзга ташланмайди. Лавҳадаги тасвирларга қараганда, бу флагманни MIUI 11 прошивкаси билан тақдим этишади.

Ҳозирча эса компаниянинг турли русумлардаги телефонларини атиги 670 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг нақ олтита смартфони расман арзонлаштирилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!