«ЖОНЛИ» ВИДЕО: Xiaomi сир тутса ҳам, Pocophone F2 арзон флагманини қадоғидан олиб ишлатиб кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1248
  •  20.11.2019 10:08

«ЖОНЛИ» ВИДЕО: Xiaomi сир тутса ҳам, Pocophone F2 арзон флагманини қадоғидан олиб ишлатиб кўрамиз!

 «Хитойча Apple» ўзининг иккинчи авлод арзон флагмани – Pocophone F2 моделини аллақачон тайёрлагани маълум, лекин ҳануз кенг жамоатчиликка кўрсатмаяпти. Шундай бўлса-да, биз унинг Geekbench бенчмаркдаги тести натижаларини ва рендер суратларини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi расман: «Бу смартфонни кутмай қўяверинг!»

Таниқли информатор Мукул Шарма (Mukul Sharma) берган хабарга кўра, Хитойнинг сертификатлаш идораси – 3C модел рақами M1912G7BE бўлган янги Xiaomi смартфонининг чиқишига рухсат берган.

Регулятор мазкур смартфоннинг хусусиятларини ошкор этмаган, аммо стандарт жамланмасига 27 ваттлик зарядлаш ускунаси ҳам киритилганини қайд этган. Инсайдернинг ўзи эса буни айнан ўша – кўпдан бери кутилаётган Pocophone F2 модели, демоқда.

ЎҚИНГ: Asus, Samsung, Sony ва Xiaomi: Заводданоқ хавфли дастурлар ўрнатилган 32 та смартфон

Бундан ташқари, гарчи расман тақдим этмаган бўлса-да, Xiaomi аллақачон Pocophone F2’ни ҳатто бозорга чиқаришга тайёр қилиб қўйгани маълум. Интернетда унинг «жонли» сурат ва ҳатто видеолари учрамоқда ва шулардан бирини сизларга илиндик:

Pocophone 2 намойиш вақти ҳозирча аниқ эмас, Xiaomi’нинг хавфли радиация нурларини тарқатмайдиган айрим телефонларини эса 810 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: MIUI 11 учинчи тўлқинда эски моделлардаги Xiaomi ва Redmi смартфонларга тарқатилади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!