«ЖОНЛИ» ВИДЕО: Xiaomi тақдим этилмаган Redmi Note 7’ни улоқтириб-тепкилаб синаб кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  3696
  •  07.01.2019 14:02

«ЖОНЛИ» ВИДЕО: Xiaomi тақдим этилмаган Redmi Note 7’ни улоқтириб-тепкилаб синаб кўрсатди!

Xiaomi компанияси Redmi туркумидаги смартфонларини алоҳида бренд қилиб ажратаётгани ва 10 январда шу маркадаги янги моделини тақдим этиши ҳақида ёзганмиз. Аммо унинг айнан қайси қурилма экани ҳозирча аниқ эмас, бу Redmi 7 ёки Redmi Pro 2 бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi 7 ҳамёнбоп смартфони «жонли» суратлари билан TENAA’га чиқди

Булардан ташқари, янги бренд остидаги Redmi Note 7 смартфони ҳам тайёр экан. Компаниянинг ўзи Хитойдаги ижтимоий тармоқдаги Redmi расмий канали орқали уни «жонли» видеода кўрсатди!

Янада қизиғи – мазкур видеоролик янги русумдаги смартфоннинг мустаҳкамлигини намойиш этишга қаратилган. Шунинг учун ҳам қурилмани ерга ташлаб, устидан бир неча киши тепкилаб ўтиб кўрсатган:

Афтидан, 10 январда тақдим этиладиган, камераси 48 мегапикселлик датчикка эга илк Xiaomi смартфони мана шу бўлса керак. Бунга ҳам тез орада аниқлик киритилади – янгиликларни биз билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: 38 моделдаги Xiaomi смартфони барқарор MIUI 10 прошивкасигача янгиланмоқда (тўлиқ рўйхат)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!