«ЖОНЛИ» ВИДЕО: Яширин селфи-камерали смартфонни ZTE’дан аввал Xiaomi ишлатиб кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  1428
  •  28.08.2020 12:52

«ЖОНЛИ» ВИДЕО: Яширин селфи-камерали смартфонни ZTE’дан аввал Xiaomi ишлатиб кўрсатди!

Хабарингиз борки, ZTE компанияси 1 сентябрь куни олд камераси дисплейнинг ортига яширилган илк смартфонни тақдим этади. Аввалроқ Axon 20 5G русумли бу қурилманинг расмий сурати ва илк реклама видеоси чиққан эди. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Экраности селфи-камерали илк смартфонни тўртта рангда расман кўрсатишди!

Бошқа компаниялар, жумладан, Xiaomi ҳам селфи учун экраности камера (ёки яширин камера) қўлланувчи смартфонлар устида ишлашяпти. У ҳатто янги флагманида «яширин камера» қандай ишлашини «жонли» суратда кўрсатиб берган.

«Хитойча Apple» энди ўзининг янги смартфонини экрани ёқиқ ҳолида, айнан селфи-камерасини ишлатиб кўрсатилган «жонли» видеони эълон қилди. Аниқроғи – бу ҳали бозорга чиқаришга тайёр қурилма бўлмасдан, балки ҳали унинг прототипидир.

Xiaomi бош директори Лэй Цзюнь (Lei Jun) сўзларига кўра, экраности камерали смартфоннинг иккинчи авлодини улар 2019 йилнинг октябридаёқ тайёрлаб улгуришган эди. Қуйидаги лавҳада эса унинг учинчи авлоди қандай ишлашини акс эттиришган:

Компаниянинг шунақа смартфони бозорга келаси йил чиқиши кутилмоқда, эҳтимол, бу Xiaomi Mi 11 флагмани бўлар.

ЎҚИНГ: Яширин камерали биринчи Samsung смартфонини илк бор ёқиқ ҳолида «жонли» кўрамиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!