Жорий йилда Ўзбекистонга қаерлардан ва нечта музлатгич олиб келинган?

  •   DiMaX
  •  213
  •  18.09.2020 16:58

Жорий йилда Ўзбекистонга қаерлардан ва нечта музлатгич олиб келинган?

Куни кеча биз 2020 йилнинг сентябригача юртимизга хориждан кириб келган смартфонлар ҳақида маълумот эълон қилган эдик. Давлат статистика қўмитаси энди шу кунгача Ўзбекистонга импорт қилган музлатгичлар миқдори ҳақида ҳам хабар берди.

ЎҚИНГ: Смартфонлар ва совуқ ҳарорат — билишингиз керак бўлган ҳақиқат

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизга қиймати 22,5 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 162 мингдан зиёд музлатгичлар импорт қилинган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу йил 25 783 дона кам музлатгич харид қилинган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 21та давлатдан музлатгич импорт қилган. Импорт улуши юқори бўлган давлатлар орасида Хитой (71 минг дона), Россия Федерацияси (59,5 минг), Индонезия (8,5 минг), Вьетнам (8,3 минг) ва Беларусь Республикаси (4,7 минг) мавжуд.

Маълумот ўрнида, мамлакатимизда 2019 йили қиймати 754,5 млрд. сўмлик 502 минг дона музлатгич ишлаб чиқарилган.

ЎҚИНГ: Музлатгичда маҳсулотни узоқ сақлаш сирларини биласизми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.