Жосус-каптарлар пайдо бўлди: ҳарбийларнинг уйқуси қочмоқда

  •   Saroy
  •  1893
  •  16.08.2018 17:08

Жосус-каптарлар пайдо бўлди:  ҳарбийларнинг уйқуси қочмоқда

Хитой нашрларининг ёзишича, мамлакатнинг камида бешта вилоятида кузатиш учун дронлардан фойдаланилади, улар худди шаҳарнинг оддий каптарларига ўхшайди.

Dove дронлари линейкаси қушларга шунчаки ўхшаш эмас, балки ўзларини худди қушлардек тутади ва ҳаракатларини  ҳам қанотли дўстлариникидан ажратиш қийин. Роботкаптарлар ҳақиқий қушларга ўхшаб, қанотларини силкитади, ердан осмонга кўтарилиб, кейин пастга шунғуйди. Қуш шунчалик ҳақиқий кўринадики, ҳатто тирик каптарлар ундан чўчимай, бемалол ёнида учиб юради.

ЎҚИНГ:XXI аср суиқасди: «дрон-қотил» даври бошландими?

Мазкур учар қурилмалар Сиан шаҳрида жойлашган Шимоли-ғарбий Политехника университетида ишлаб чиқарилмоқда. Ҳар бир  Dove дрони камера, GPS-датчиклар ва маълумотларни узатиш тизими билан таъминланган. Бундан ташқари, роботкаптарлар радарлардан ҳам ҳимояланган. Шундай сифатларга эга сунъий каптарлар ҳарбийларнинг эътиборини тортмай қолмайди, албатта. Улар энди учар қурилмалардан мамлакатдаги барча фуқаролар устидан назорат қилишда фойдаланишни режалаштирмоқда.  Дронларнинг бир қисми фуқаро авияцияси эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган бўляпти.

Dove лойиҳаси устида иш олиб бораётган муҳандислар гуруҳи аъзоси Ян Вэньциннинг таъкидлашича, янги технология далаларда синовдан ўтказилмоқда. Аммо. қушга ўхшаш дронлар учувчисиз бошқариладиган бошқа қурилмалар миқдорига қараганда ҳозирча унчалик кўп эмас. «Ишончимиз комилки,  мазкур технологиядан янада йирик миқёсда фойдаланса бўлади. Унда фуқаро соҳасида ҳам, ҳарбий соҳада ҳам қатор устунликлар мавжуд», — дейди Вэньцин.

ЎҚИНГ:Ўзбекистонда ўрмончилик хўжаликлари дронлардан фойдаланиши мумкин

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!