Йўлни кесиб ўтаётганда мобил телефондан фойдаланган пиёдалар жаримага тортилади

Йўлни кесиб ўтаётганда мобил телефондан фойдаланган пиёдалар жаримага тортилади

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди, деб Uz24.uz ёзмоқда.

Мазкур Кодекснинг 138-моддасига киритилган ўзгартишга кўра, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан, пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бундай жарима жазоси транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш ҳолатида ҳам қўлланади.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун 23 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти в.б. Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди. Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди ва 24 сентябрдан кучга кирди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!